Европадаги газ омборлари 95 фоизга бўшади
Газ иншоотларида қолган захира ҳажми 2021 йилдаги минимал қийматдан 8,3 миллиард куб метрга камдир.

Европа ер ости газ омборлари 2022 йил 17 февраль ҳолатига кўра 95,3 фоизга бўшади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Gas Infrastructure Europe ва «Газпром» маълумотларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, газ обморлари охирги марта 2021 йилнинг ёз фаслида тўлдирилган бўлиб, у ерда атиги 5 фоиз газ захираси қолган.
Европа ер ости омборларидаги фаол газ ҳажми айни вақтда 2021 йилги ҳолатга қараганда 21 фоизга ёки 8,3 миллиард куб метрга кам. Шу билан бирга, ер остидаги газнинг 95,3 фоизи ёки 44,8 миллиард куб метри, аллақачон, эксплуатация қилинган.
«Газпром»га кўра, Украина газ омборларидаги заҳиралар ҳам камайиб бормоқда ва аллақачон 10,6 миллиард куб метр ишлатилган.
Маълумот учун, Россиянинг Европага газ экспорт 2021 йилнинг ўрталаридан қисқара бошлади, 2022 йил бошидан эса ушбу тенденция фаоллашди. Бироқ 1 февраль куни «Газпром» Украина орқали Европага газ транзитини икки баравар оширди.
Аввалроқ Европадаги газ омборлари 85 фоизга бўшагани хабар қилинганди.






