Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 17:22 · 24.01.2022

Фирдавс Абдухолиқовнинг қариндошларига қарашли МЧЖ манфаатлари кўзланиб, бюджетдан катта пул ажратилган. Ишни прокуратура кўриб чиқади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Фирдавс Абдухолиқовнинг қариндошларига қарашли МЧЖ манфаатлари кўзланиб, бюджетдан катта пул ажратилган. Ишни прокуратура кўриб чиқади
Фото: Фирдавс Абдухолиқов

Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси — Фирдавс Абдухолиқов субсидия маблағларининг тақсимланиши ва контрагентни танлаш жараёнида яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: Шарапова Ф.С. — Фирдавс Абдухолиқовнинг турмуш ўртоғи 70 фоиз, Рашидова А.Ф. — Фирдавс Абдухолиқовнинг қизи 20 фоиз, Абдухаликов А.Ф. — Фирдавс Абдухолиқовнинг ўғли — 10 фоиз) «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлса-да, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этган.

Масалан, 2021 йилнинг ўзида Кинематография агентлиги томонидан берилган давлат буюртмалари асосида Sevimli телеканали («Master Media Production and Broadcast» МЧЖ) иштирокида «Орзулар палатаси» ва «Тузоқ» сериаллари суратга олинган. 

Жумладан, 2021 йилнинг 22 февраль куни Кинематография агентлиги, «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ ҳамда «MY-FILMS» МЧЖ ўртасида «Орзулар палатаси» миллий сериалини суратга олиш мақсадида қиймати 3 миллиард сўмлик шартнома имзоланиб, Кинематография агентлиги томонидан 1,5 миллиард сўм пул маблағлари «MY-FILMS» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. 

Бундан ташқари, Кинематография агентлиги ҳамда «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ ўртасида «Тузоқ» миллий сериалини суратга олиш учун 2021 йилнинг 18 май куни жами қиймати 1,8 миллиард сўмлик икки томонлама шартнома (dxarid.uz тўғридан-тўғри шартнома орқали) имзоланган ва 1,8 миллиард сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. 

Шунга кўра, мазкур ҳолатларда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Шунингдек, Kommers.uz ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Ҳужжатлар кўриб чиқилаётгани, кейинчалик расмий маълумот берилиши маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева «Sevimli» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Сабрия» сериали ҳақида ўз фикрини билдириб, танқид қилган эди. Кейинчалик Амира Рашидова сериал реал ҳаётдан олинганини айтиб, танқидларга жавоб қайтарган. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда журналист Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Амира Рашидова бу унга нисбатан қилинаётган иккинчи туҳмат эканини айтиб, Саида Мирзиёевага қарши эмаслигини таъкидлади. Кейинроқ Кинематография агентлиги бош директори миллий сериаллар ҳақида гапирди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди