Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 10:46 · 15.07.2022

Google рецессия хавфи туфайли янги ходимларни ишга олишни камайтиради

Google’дан олдин АҚШнинг бошқа технология компаниялари ҳам кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилган эди

Google рецессия хавфи туфайли янги ходимларни ишга олишни камайтиради

Google юз бериши мумкин бўлган иқтисодий рецессия (иқтисодий ўсишнинг секинлашиши, пасайиши) сабаб 2022 йил охиригача янги ходимларни ишга ёллашни камайтирмоқчи. Бу ҳақда Google ва Alphabet бош директори Сундар Пичаи Bloomberg нашрига хабар берди.

«Пичаи компания 2022 ва 2023 йилларда ‘муҳандислик, техник ва бошқа муҳим бўлимларни’ тўлдиришга эътибор қаратишини айтиб ўтди», дея қўшимча қилган Bloomberg.

Google раҳбари ходимларни компаниянинг «қуёшли кунлари»дагига қараганда тезроқ ва кўпроқ ишлашга чақирган.

«Google тарихан иқтисодий таназзулга нисбатан иммунитетга эга», деб ёзади Bloomberg. 

Интернет гиганти 2008 йилги инқироз пайтида янги ходимларни ёллашни тўхтатганди.

Аммо инқироз тугаганидан сўнг компания ўзининг асосий реклама бизнеси, шунингдек, смартфонлар ва ўзиюрар автомобиллар ишлаб чиқариш бўлимларига янги ходимлар қабул қилишни доимий равишда кўпайтириб борди.

31 март ҳолатига кўра, 160 мингга яқин одам ишлаётган Alphabet комапанияси сўнгги йилларда асосан cloud computing бўлими ва янги жамоалари учун ходимлар ёллаётган эди.

Google’дан олдин АҚШнинг бошқа технология компаниялари ҳам кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилганди.

Май ойида Snap ва Lyft ишга қабул қилишни секинлаштиришини маълум қилган бўлса, Tesla ишчилари сонини ўн фоизга қисқартиришини эълон қилди. Microsoft ҳам иш ўринларини қисқартирмоқчи.

Рецессия хавфи

Иқтисодчилар АҚШда кейинги ўн икки ой ичида рецессия эҳтимолини қирқ тўрт фоизга баҳоламоқда. 

«Одатда, бундай кўрсаткич фақатгина ҳақиқий рецессия олдидан ёки у юз берган вақтда кузатилади», дея таъкидлаган The Wall Street Journal.

Рецессия хавфи АҚШ Федерал захира тизими июнь ойида доллар курсни 1990 йиллар ўрталаридан бери рекорд даражага кўтаргани сабаб ортиб бормоқда. Халқаро валюта жамғармаси АҚШ иқтисодиёти пандемия туфайли юзага келган зарбани тезда енгиб ўтганини қайд этган эди.

Бироқ захираларнинг тугаши билан боғлиқ бўлган талабнинг тез тикланиши, шунингдек, энергия нархларининг кўтарилиши ва етказиб бериш занжиридаги узилишлар инфляциянинг сезиларли даражада ошишига олиб келди.

Халқаро валюта жамғармасининг таъкидлашича, ҳозирги шароитда рецессия хавфи билан курашиш янада қийинлашган.

Аввалроқ Илон Маск АҚШни рецессия хавфидан огоҳлантирганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди