Ҳокимликлар ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди
Фармон билан шунингдек, Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди. Бу ҳақда «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонида сўз боради.
Жамғармаларни шакллантиришнинг асосий манбаси ерни хусусийлаштиришдан ва ерни ижарага беришдан тушадиган маблағлар ҳисобланади.
Жамғармалар маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:
- «Янги Ўзбекистон», давлат уй-жой дастурларидаги массивларни ташқи муҳандислик-коммуникация билан таъминлаш;
- 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
- аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
Фармон билан шунингдек, Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда маҳалла ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилганди.

Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Интервью

Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат
Рейтинг

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Алишер Усмоновнинг бойлиги январь ойида 1,26 млрд долларга ортди
Осиёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида етакчи ўзгарди
Ўзбекистон коррупция билан боғлиқ халқаро индексдаги рейтингини яхшилади
Олмос гигантининг меросхўри, Adidas шериги: Forbes Африканинг энг бой одамларини эълон қилди
Таҳлил

Ўзбекистонда 2022 йили аҳолига 14,4 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин
Депозитлар ўрнига қорамол, олтин ва машина: ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини қандай сақлайди?
Ўзбекистонга 2022 йили яшаш мақсадида 2,3 минг киши кўчиб келди