Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 9:15 · 17.05.2022

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга онкология хизматини ривожлантириш учун 80 млн доллар қарз беради

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1 майдан кучга кирди.

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга онкология хизматини ривожлантириш учун 80 млн доллар қарз беради

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга онкология хизматини ривожлантириш учун 80 миллион  доллар қарз беради. Президентнинг йилдаги «Ислом тараққиёт банки иштирокидаги ‘Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида 2021 йил 4 сентябрда «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)» лойиҳасини молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга жами 80 миллион доллар микдорида қарз битими имзоланган.

Лойиҳанинг II босқичини 2022-2026 йилларда амалга ошириш доирасида онкология муассасаларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, уларни жиҳозлаш учун 110 турдан ортиқ тиббий ва диагностик асбоб-ускуналар харид қилиш, онкология хизмати салоҳиятини тубдан ошириш, соҳа мутахассисларини ўқитиш ва тайёрлаш ва бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги O’zmedimpeks масъулияти чекланган жамияти лойиҳа доирасида тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;
  • ИТБнинг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча (устама) ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)» лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ (устама) ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали;
  • «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)» лойиҳаси доирасида жалб этилаётган қарз маблағларининг сарфланиш йўналишлари тақсимоти.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) тўланиши лозим бўлган ҚҚС Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланиши ёки бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг лойиҳани амалга оширишга қўшган улуши сифатида ҳисобга олинади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1 майдан кучга кирди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди