Malaysia Airlines Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тикламоқда
Малайзиянинг Malaysia Airlines авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент—Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Биринчи чартер рейси 2023 йил 1 мартга белгиланган
Малайзиянинг Malaysia Airlines авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент—Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Маълум қилинишича, биринчи чартер рейси 2023 йил 1 мартга белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Airbus А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк парвозини Ўзбекистоннинг Osmon Aero сайёҳлик оператори билан келишув доирасида 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди.
Маълумот учун, Malaysia Airlines — штаб-квартираси Селангор штатида жойлашган Малайзиянинг миллий давлат авиакомпанияси.
Аввалроқ Uzbekistan Airways 2023 йил 7 февралдан 10 апрелгача Тошкент—Нью-Йорк ва қайтиш йўналиши бўйича амалга ошириладиган барча авиақатновларнинг эконом ва бизнес-класс тарифларига 20 фоиз чегирма эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, компания Тошкент—Омск—Тошкент йўналиши бўйича 26 мартдан ҳафтасига бир марта, Тошкент—Нижний Новгород—Тошкент йўналиши бўйича 28 мартдан ҳафтасига икки марта мунтазам парвозларни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Uzbekistan Airways 2023 йил 28 мартдан бошлаб Тошкент—Милан—Тошкент ва 31 мартдан Тошкент—Париж—Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши белгиланган.