Марказий банк Smart Bank’га банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди
Регулятор бошқаруви Тошкент шаҳрида Smart Bank акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди

Smart Bank’га банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида Smart Bank акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Маълумот учун, Smart Bank бу Қозоғистоннинг Евроосиё банки ҳисобланади. Қозоғистоннинг 28 йиллик ривожланиш тарихига эга ижтимоий аҳамиятга эга тижорат банкидир. У активлари бўйича мамлакатнинг энг йирик банклари ўнталигига киради, чакана банк бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Банк гуруҳи экотизимига (минерал ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги дунёдаги энг йирик компаниялардан бири) киради.






