1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда

19:46 | 1.7.22

UzAuto Motors Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

18:00 | 1.7.22

Қирғизистонда казинога рухсат берилди. Жапаров тегишли қонунни имзолади

13:30 | 1.7.22

Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди

12:08 | 1.7.22

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин

17:40 | 30.6.22

Николай Валуев Ўзбекистон боксидаги ўзгаришларга муносабат билдирди

17:30 | 30.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун кўтарилди

16:12 | 30.6.22

Ўзбекистонда SAP’нинг минтақавий ваколатхонаси очилади

15:30 | 30.6.22

Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари 54 млн долларлик битимлар имзолади

15:02 | 30.6.22

«Капитал суғурта» компанияси «Анорбанк»нинг 32 млн дона акциясини сотиб олди

14:30 | 30.6.22

«Ўзбектелеком» Швейцария банкидан 200 млн евро қарз олади

12:11 | 30.6.22

Ўзбекистонда қамоқдан чиққанларга 9 млн сўмдан ортиқ ёрдам пули берилади

11:45 | 30.6.22

Uzbekistan Airways Тошкентдан Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудига парвозларни кўпайтиради — жадвал

9:21 | 30.6.22

Meta ва Google асосчиларидан ўзиб кетган Баффет, криптовалютани инқирозга тенглаштирган эксперт ва Эрдўғондан навбатдаги истеъфо буйруғи — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Meta ва Google асосчиларидан ўзиб кетган Баффет, криптовалютани инқирозга тенглаштирган эксперт ва Эрдўғондан навбатдаги истеъфо буйруғи — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 29 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Meta ва Google асосчиларидан ўзиб кетган Баффет

Миллиардер Уоррен Баффет молиявий ҳолати бўйича Марк Цукербергдан ўзиб кетди. Қайд этилишича, Уоррен Баффетнинг бойлиги 2022 йил 2,39 миллиард долларга ўсиб, 111 миллиард долларга етган. Энди у Марк Цукербергдан 1 миллиард доллар олдинда. Шу тариқа Баффет миллиардерлар рўйхатида 6-ўринга кўтарилиб олди.

Meta Platforms (собиқ Facebook) асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 2022 йил бошидан буён 12 фоизга ёки 15,2 миллиард долларга камайган. 28 январь ҳолатига кўра, унинг молиявий ҳолати 110 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Йил бошидан буён Meta акциялари ўз қийматининг қарийб 13 фоизини йўқотган. Уоррен Баффет бойлигининг 98 фоизини ташкил этувчи Berkshire Hathaway компаниясининг А тоифали инвестиция холдинги эса 2,3 фоизга қимматлаган.

Moderna’дан ОИВга қарши вакцина

Американинг Moderna биотехнология компанияси ОИТСга қарши вакцина бўйича халқаро ташаббус билан биргаликда кўнгиллиларга препаратнинг биринчи дозасини юборди. Қайд этилишича, клиник синовларнинг биринчи босқичида ОИВ юқтирмаган 56 нафар ўрта ёшли киши иштирок этади. Улардан 48 нафари янги вакцина олади, саккиз нафар кўнгилли эса кучайтирувчи укол олади. Шунингдек, вакцина олган 32 нафар иштирокчи кучайтирувчи укол ҳам олади.

Препаратни тайёрлашда Covid-19’га қарши вакцинани ишлаб чиқиш усулидан фойдаланилган. Олимларнинг таъкидлашича, препаратни инъекция қилиш ОИВнинг кўплаб вариантларига қарши кураша оладиган антителани ишлаб чиқаради.

Тугатилаётган монополиялар

Ўзбекистонда 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади. Маълум қилинишича, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган.

Дастур доирасида, 2022 йилда инфляцияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади. Шунингдек, 2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача ва банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгача туширилади.

Бундан ташқари, 2026 йилгача энергия самарадорлиги 20 фоизга оширилади ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар 10 фоизга қисқартирилади.

Ўзбекистон 2021 йил қанча автомобиль импорт қилди?

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2021 йил хориждан қанча автомобиль импорт қилгани тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатдан қиймати 588,2 миллион долларга тенг бўлган қарийб 27 067 та енгил автомобиль импорт қилган. 

Енгил автомобиллар импорти 2020 йил билан солиштирилганда 1348 тага ошган.

Li Da Metal Technology’нинг 51 фоиз улушини сотиб олган «Ўзметкомбинат»

«Ўзметкомбинат» 28 январь куни «Li Da Metal Technology» МЧЖнинг 51 фоиз улушини сотиб олишни якунлади.

Қайд этилишича, битим комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. «Li Da Metal Technology»МЧЖ Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган. У 2020 йилда Хитой инвестори томонидан ишга туширилган. Корхона пўлат ва прокатлаш цехларидан, шунингдек ёрдамчи майдончалар: металл парчаларни тайёрлаш, электр подстанцияси, сув тозалаш участкаси, кислород компрессор цехи ва лабораториядан иборат.

Ушбу корхона П12-П25 бардошлик даражаси А400-А500 юқори навли темир прокат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ҳамма керакли металлургия ва прокатлаш ускуналари билан жиҳозланган.

Эрдўғондан навбатдаги истеъфо буйруғи

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон инфляция ҳақида ахборот эълон қилинганидан сўнг статистика бошқармаси бошлиғини ишдан олди.

Маълум қилинишича, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон миллий статистика институти раҳбари Саит Эрдал Динчерни мамлакатдаги инфляция маълумотлари туфайли зиддият юзага келгани ҳақидаги хабарлардан сўнг ишдан бўшатган.

Эрдўғон декабрь ойида расмий инфляция даражаси 19 йиллик максимал — 36 фоизга етгани ҳақида ахборот эълон қилинганидан сўнг Саит Эрдал Динчерни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Динчер бу лавозимда атиги 10 ой ишлаган. Унинг ўрнига аввалроқ мамлакат банк фаолиятини тартибга солиш органи раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эрҳан Четинкая тайинланган.

Криптовалютани инқирозга тенглаштирган эксперт

Нобел мукофоти совриндори Пол Кругман криптовалютани АҚШдаги ипотека инқирозига тенглаштирди.

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Пол Кругман криптовалюта бозорининг ўзгарувчанлигини 2007–2008 йиллардаги АҚШ ипотека инқирози билан таққослаб, ундан огоҳлантирган. Иқтисодчи буни криптовалюталарнинг у билан боғлиқ иқтисодий хавфлардан тўлиқ хабардор бўлмаган одамлар орасида машҳур бўлиб кетгани билан изоҳлаган.

«15 йиллик ипотека инқирозининг ташвишли акс-садолари бор», деган Кругман New York Times газетасида чоп этилган мақоласида.

Кругманнинг таъкидлашича, у криптовалюталар ва бутун уй-жой бозорини тиз чўктирган ҳамда 2007–2008 йиллардаги глобал молиявий инқирозни келтириб чиқарган АҚШ ипотека инқирози ўртасида «ноқулай параллелликларни» кўрмоқда.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда
Таҳлил 19:46 | 1.7.22
1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда
UzAuto Motors Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди
Бизнес 18:00 | 1.7.22
UzAuto Motors Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди
Қирғизистонда казинога рухсат берилди. Жапаров тегишли қонунни имзолади
Бизнес 13:30 | 1.7.22
Қирғизистонда казинога рухсат берилди. Жапаров тегишли қонунни имзолади
Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт 12:08 | 1.7.22
Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди
АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Миллиардерлар 10:46 | 1.7.22
АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди
Бизнес 9:01 | 1.7.22
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди