Ўзбекистон мис саноатидан қанча даромад олиши очиқланди
Ишлаб чикарилаетган миснинг 60-70 фоизи хомашё сифатида хориж давлатларига экспорт қилинади.

Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади 2,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Олмалиқ» КМК ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева маълум қилди.
Қайд этилишича, ишлаб чикарилаетган миснинг 60-70 фоизи хомашё сифатида хориж давлатларига экспорт қилинади. Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда 2,5 миллиард долларни ташкил этади.
«Агар 2029 йилга келиб мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача оширишга эришсак бу кўрсатгични ҳисобига 7-8 миллиард АҚШ долларига етказиш мумкин бўлади. ‘Ниманинг хисобига’ деган саволга жавоб: турдош тармоқларни хисобга олган ҳолда юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳисобига», — дейди Умида Қаршибоева.
Маълум қилинишича, Президен топшириғига асосан мис саноати кластерини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган. Мис саноати кластери доирасида мисни чуқур қайта ишлаш 2029 йилга келиб 320 минг тоннага етказилиши кўзда тилмоқда.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирганди.






