Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 20:00 · 11.03.2022

«Ўзбекистон жаҳон бозорида ҳурмат қозонади» — Шоҳруҳ Қаюмов ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақида

Тадбиркорнинг фикрича, 300 дан ортиқ жаҳон брендлари Ўзбекистонда ўз буюртмаларини беришдан мамнун бўлади.

«Ўзбекистон жаҳон бозорида ҳурмат қозонади» — Шоҳруҳ Қаюмов ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақида
Фото: Facebook / @shohruh.kayumov

Fratelli Casa ва Uzbextile текстиль плаформаси ҳаммуассиси Шоҳруҳ Қаюмов Cotton campaign бойкотининг бекор қилиниши Ўзбекистонга нима бериши ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди.

Қаюмовнинг фикрича, ўзбек пахтасининг бойкотдан чиқарилиши аввало Ўзбекистонга жаҳон бозорида ҳурмат олиб келади. Шунингдек, 300 дан ортиқ жаҳон брендлари Ўзбекистонда ўз буюртмаларини беришдан мамнун бўлади.

Бундан ташқари, бойкот бекор қилиниши натижасида GSP+ имтиёзига (божхона имтиёзлари) эга бўлинса, пахтани Европага янада фойдали экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади.

«Европаликлар учун Ўзбекистонга буюртма бериш фойдалироқ. Ўзбекистондан келадиган логистика Ҳиндистондан кўра арзонроқ. Битта 40 футлик контейнернинг фарқи 7 минг долларгача боради», — дейди Қаюмов.

Тадбиркорнинг қайд этишича, 2021 йилги Ўзбекистон пахта экспортининг 58 фоизи МДҲ давлатларига, 22 фоизи Шарқий Осиё, 15 фоизи Европа, 2 фоизи Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келган.

«Тасаввур қилинг, Америкага экспортни қанчалик кўпайтириш мумкин. Уларнинг кўплаб брендлари бор», — дея қўшимча қилади тадбиркор.

Унинг фикрича, агар брендлар Ўзбекистонга кириб келса, улар бутун дунё бўйлаб сотиладиган ўзларининг дизайнларидаги коллекцияларига буюртма беради.

«Бу маҳаллий дизайнерлар энг яхши андозаларни ўз кўзлари билан кўра олишини англатади. Бу — тажриба. Бу — ижодкорликнинг ривожланиши. Бизнинг дизайнерларимиз рағбатлантирилади», — дейди Қаюмов.

Унинг таъкидлашича, хорижий брендлар маҳаллий тикувчиларга буюртма бериш билан бирга, улардан сифатли тикишни талаб қилади. Шунингдек, буюртмачилар ўз талаблари ва нақшларини ҳам маълум қилади.

Маҳаллий тикувчилар жаҳон брендлари стандартлари асосида тикишни ўрганади. Бу тикувчилик ривожига янада ўсиш имконини беради.

«Реклама футболкаларини тикиш бошқа, дизайнерлик футболкаларини тикиш бошқа нарса», — дейди Қаюмов.

Унинг сўзларига кўра, харидорлар газламаларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ тақдим этилишини талаб қилади. Газламаларни куч ва сифат учун синовдан ўтказадиган кўплаб лабораториялар очилади. Газлама ишлаб чиқарувчилар янги турдаги матоларни ишлаб чиқиш ва жаҳон даражасидаги сифатни етказиб беришни ўрганади.

«Маҳсулотларимизнинг нархи кўп ҳолларда Бангладешникидан қимматроқ. Бизда профессионал технологлар жуда кам. Улар брендлардан ишлаб чиқаришни яхшилаш ва харажатларни камайтиришни ўрганади. Бу экспортчилар учун жуда муҳим», — дейди тадбиркор.

Унинг таъкидлашича, бундай буюртмалар бўйича кўп йиллар ишлаб, одамлар глобал талаб ва стандартларга жавоб берадиган ўз брендларини очишни бошлайди.

«Бу катта мактаб бўлади. Бангладеш тўқимачилик саноати шундай йўлни босиб ўтган», — дейди Қаюмов.

Тадбиркор текстиль соҳасидаги ҳамкасбларига омад тиларкан, асосийси Ўзбекистонда база мавжудлиги, бундан кейин унинг янада яхшиланишини қайд этди.

Аввалроқ Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган 13 йиллик бойкотни бекор қилганди. Шунингдек, POSCO International Ўзбекистонда Сеулдаги корхонасидан 120 баравар катта пахта кластери ташкил этиши ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди