Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз ёрлиқлари билан маркалаш амалиёти ўзгаради
Ўзгаришлар бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.
Маълум қилинишича, карорга мувофиқ қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилиши кутилмоқда:
- 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябргача, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди;
- 2022 йил 1 сентябргача ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
- 2022 йил 1 октябрдан истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилади, шунингдек, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларини агрегациялаш таъминланади;
- 2023 йил 1 мартдан бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилади;
- 2022 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан ишлаб чиқариш тақиқланади;
- 2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан рухсат этилади;
- 2022 йил 1 октябргача ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига 2023 йил 1 октябргача рухсат этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солиш бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари марказларида Duty Free дўконлари ташкил этилиши хабар қилинди.

Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Интервью

Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат
Рейтинг

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Алишер Усмоновнинг бойлиги январь ойида 1,26 млрд долларга ортди
Осиёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида етакчи ўзгарди
Ўзбекистон коррупция билан боғлиқ халқаро индексдаги рейтингини яхшилади
Олмос гигантининг меросхўри, Adidas шериги: Forbes Африканинг энг бой одамларини эълон қилди
Таҳлил

Ўзбекистонда 2022 йили аҳолига 14,4 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин
Депозитлар ўрнига қорамол, олтин ва машина: ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини қандай сақлайди?
Ўзбекистонга 2022 йили яшаш мақсадида 2,3 минг киши кўчиб келди