Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 15:09 · 25.01.2022

Ўзбекистонда «блэкаут». Мамлакатда сўнгги соатлар ичида нималар содир бўлди?

Таҳририят воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Ўзбекистонда «блэкаут». Мамлакатда сўнгги соатлар ичида нималар содир бўлди?
Фото: «tv.krasno.ru»

Ўзбекистонда республика электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Kommers.uz барча эътиборга арзигулик воқеаларни битта хабарга тўплади.

Соат 10:57 да Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилишни бошлади. Узилишлар туфайли Тошкент метрополитени ишдан тўхтади.

Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Қайд этилишича, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Кейинчалик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилиши бўйича огоҳлантириш берди.

«Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.

Кейиналик Энергетика вазирлиги Соат 10:57 да Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.

Оқибатда Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди

«Ҳурматли фуқаролар электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ва электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Mobiuz ва Beeline’да алоқа хизмати ёмонлашиши мумкинлигини қайд этди. Uztelecom станциялар бир неча соат соат «чидаб беришини» айтди.

«Биздаги станцияларда захира аккумуляторлари билан жиҳозланган.Уларнинг қуввати бир неча соат чидаб беради», дейди матбуот хизмати ходими.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон минтақавий аэропортлари рейслар учун қайта очилди. Қайд этилишича, Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлайди.

«Минтақавий аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва беришни бошлади», дейилади хабарда.

Humo ва Uzcard тўлов тизимлари электр узилиши иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги электр узилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида Kommers.uz’га изоҳ берди.

«Вазиятни тезда тикланишига боғлиқ. Айни пайтда ҳудудларда электр энергиясини тиклаш ишлари бошланган. Барча ҳисоб-китоблар ҳар бир тармоққа ҳақиқий таъсирни ўрганилидан сўнг амалга оширилади», дейди вазирлик вакили.

Таҳририят воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди