Ўзбекистонда факторинг амалиёти ривожлантирилади
Факторинг бозорини ривожлантириш бўйича етакчи тажрибага эга халқаро молия институтлари жалб қилинади.

Ўзбекистонда илғор хорижий тажриба асосида факторинг амалиёти ривожлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.
Факторинг бозорини ривожлантириш бўйича етакчи тажрибага эга халқаро молия институтлари жалб қилинади.
Факторинг бозорини ривожлантириш борасида банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг мижозлари фаолиятида мавжуд муаммо ва тўсиқлар ўрганилади.
Шунингдек. банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан факторинг хизматлари кўлами кенгайтирилади. Факторинг бозорини ривожлантириш ва электрон факторингни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Факторинг бу тўловни кечиктириш асосида савдо қилувчи ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун молиявий хизматлар мажмуасидир.






