Ўзбекистонда поездлар ҳаракатини онлайн кузатиш мумкин бўлади
Электрон чипталар улуши 40 фоизга етган

Ўзбекистонда поездлар ҳаракатланишини онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизими ишга туширилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекистон темир йўллари» бош бошқарма бошлиғи Умидулла Ибрагимов маълум қилди.
Хабарга кўра, 2022 йилда фуқаролар томонидан поездлар ҳаракатланишини онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизими ишга туширилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда электрон чипталар улуши 40 фоизга етган.
Бунинг сабаблари — бюрократик тўсиқлар йўқлиги, электрон чипта қоғоз шаклидаги чиптадан арзонроқлиги, халқаро электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти (Master Card, Visa, PayPal) яратилгани экани қайд этилган. Шунингдек, сентябрь ойидан ишлатилмаган электрон чипта тизимга онлайн қайтарилганида мижозларга 100 фоиз маблағ пластик картасига қайтарилиши йўлга қўйилган.
Аввалроқ Ўзбекистонга Россиядан махсус поезд рейслари амалга оширилиши хабар қилинганди.






