Ўзбекистондаги банкларда фуқароларнинг омонатлари 206 трлн сўмдан ошди
Марказий банк Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларнинг банклардаги омонатлари ҳажми 1 ноябрь ҳолатига кўра 206,5 триллион сўмни ташкил этганини маълум қилди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларнинг банклардаги омонатлари ҳажми 1 ноябрь ҳолатига кўра, 206,5 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк статистикасида маълум қилинган.
Марказий банк маълумотларига кўра, кетма-кет 8 ойлик ўсишдан сўнг, биринчи марта банклардаги фуқароларнинг омонатлари 0,12 фоизга камайган. Қайд этилишича, депозитларнинг пасайишига юридик шахсларнинг ҳисобварақаларидаги пул маблағларининг 152,3 триллион сўмдан 150,3 триллион сўмга қисқариши сабаб бўлган. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлар ҳажми 54,5 триллион сўмдан 56,2 триллион сўмга ошган.
Бундан ташқари банклар томонидан ажратилган кредит миқдори 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, 375 триллион сўмни ташкил этди. Шундан жисмоний шахсларга ажратилган кредит миқдори 94 триллион сўмни, юридик шахсларга ажратилган кредитар миқдори эса 281 триллион сўмни ташкил этмоқда.






