Ўзбекистондан БААга киришда янги қоидалар ўрнатилди
Йўловчилар Дубай ва Шаржа аэропортларига келиши билан ПЗР-тестини топшириши керак бўлади.

Uzbekistan Airways 2022 йил 17 январдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон Республикасидан БААга бораётганлар учун янги қоидалар ўрнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қуйидаги талаблар мажбурий ҳисобланади.
Жумладан, йўловчилар парвоздан камида 48 соат олдин, COVID-19’га қарши ПЗР-усулида топширилган тестининг салбий натижасини тақдим этиши керак. Шунингдек, йўловчилар Дубай/Шаржа аэропортларига келиши билан ПЗР-тестини топшириши керак бўлади.
Бундан ташқари, тест натижасини олгунига қадар йўловчилар изоляцияда бўлиши талаб этилади.
Аввалроқ Uzbekistan Airways Жанубий Кореяга киришда янги қоидалар ўрнатилганини маълум қилганди. Шунингдек, компания Қозоғистон шаҳарларига парвозларни тиклаши ҳақида хабар берилганди.






