Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Молия 16:50 · 05.11.2021

«Ўзбекнефтгаз» Лондон фонд биржасига 700 млн долларгача еврооблигациялар чиқаради

Вазирлар Маҳкамаси қарори 4 ноябрда кучга кирган

«Ўзбекнефтгаз» Лондон фонд биржасига 700 млн долларгача еврооблигациялар чиқаради
Фото: «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3 ноябрдаги «Нефть ва газ тармоғи трансформациясини амалга оширишда ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат кафолати иштирокисиз хорижий инвестицияларни жалб қилиш, «Ўзбекнефтгаз» компаниясини молиявий соғломлаштириш мақсадида 2021 йил ноябрь ойида Лондон фонд биржасида 700 миллион доллар миқдоригача «Ўзбекнефтгаз»нинг еврооблигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ташкиллаштирилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Молия вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз»нинг халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришдан тушган маблағларни компаниянинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказиш ҳамда уларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

«Ўзбекнефтгаз» халқаро облигацияларни чиқаришда барча қабул қилинган молиявий шартларни ўз муддатида бажариши, шунингдек маблағларни сарфлаш йўналишларини ёритиб бериши шарт экани хабарда таъкидланган.

«Ўзбекнефтгаз»га, истисно тариқасида, халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш доирасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКдан экспертиза ва рўйхатдан ўтказмасдан қуйидаги компаниялар билан шартномаларни ва уларга қўшимча келишувларни имзолашга рухсат берилган:

  • Ernst & Young халқаро аудиторлик ташкилоти билан «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил молиявий ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказиш ва аудиторлик ташкилотнинг комфорт хатини бериш хизматларини бажариш бўйича;
  • ташкилотчи компаниялар ёки уларнинг аффилланган шахслари билан хизматлар кўрсатиш бўйича;
  • ишончли вакил — BNY Mellon Corporate Trustee Services Limited, тўлов агенти — The Bank of New York Mellon (Лондон филиали), листинг ва рўйхатга олувчи агент — The Bank of New York Mellon SA/NV (Дублин филиали) компаниялари билан тегишли процессуал хизматлар кўрсатиш бўйича;
  • Лондон фонд биржаси билан халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича.

Маълумот ўрнида, ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4 ноябрь куни кучга кирган.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» барча харидлар электрон шаклга ўтказилишини маълум қилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда