Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

10:57 · 06.02.2023

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди

10:30 · 06.02.2023

Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo

15:31 · 05.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди

13:06 · 05.02.2023

Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади

17:19 · 04.02.2023

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди

16:07 · 04.02.2023

Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди

13:59 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газни бепул беради

12:28 · 04.02.2023

Қозоғистон Миллий банки дунёда биринчи бўлиб 3D технологияли тангаларни муомалага чиқарди

11:22 · 04.02.2023

Георгий Паресишвили Тошкент фонд биржасига раис этиб тасдиқланди

19:21 · 03.02.2023

Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилмоқда

18:24 · 03.02.2023

Yandex Go Ўзбекистонда янги хавфсизлик функциясини ишга туширди

17:39 · 03.02.2023

Электрон логистика порталининг мобил иловаси ишга туширилди

16:10 · 03.02.2023

Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин

15:25 · 03.02.2023

Тошкентдаги 35 та газ «заправка» фаолияти тикланди

14:36 · 03.02.2023

Аномал совуқдан зарар кўрган тадбиркорларга қандай енгилликлар берилади?

14:25 · 03.02.2023

«‘Иккинчи хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» каби реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

13:16 · 03.02.2023

Европа Марказий банки асосий ставкаларни 0,5 фоизга оширди

11:53 · 03.02.2023

«Қозоғистон томонидан ўта масъулиятсиз қадам бўлди, бу текширишга арзийди» — манба Ўзбекистондаги электр узилишлари ҳақида

Kommers.uz'нинг Ўзбекистон томонидаги манбаси айтишича, бу — Қозоғистон томонидан йўл қўйилган катта масъулиятсизлик.

«Қозоғистон томонидан ўта масъулиятсиз қадам бўлди, бу текширишга арзийди» — манба Ўзбекистондаги электр узилишлари ҳақида
Фото: «astrakhan.su»

Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар ҳалигача кузатилмоқда. Аввалроқ Қозоғистон узилишлар содир бўлишидан бир неча кун аввал хабардор бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Kommers.uz’нинг Ўзбекистон томонидаги манбаси айтишича, бу — Қозоғистон томонидан йўл қўйилган катта масъулиятсизлик.

«Шериклар томонидан ташланган жуда ва жуда масъулиятсиз қадам, бу электр ҳалқаси бўйича келишув шартлари ва мажбуриятларини текширишга арзийди», — дейди манба.

Манба шунингдек, тўсатдан кўп миқдорда электр токи кўтарилганини айтди.

«Тўсатдан кўп миқдорда электр токи кўтарилди. Бизнинг тизимларимиз кучланиш блокига мувофиқ ишлади ва шундагина ҳеч нарса ёниб кетмади. Улар мамлакатга энергия етказиб беришни тўхтатди», — дейди манба.

Kommers.uz’нинг Ўзбекистон энергетика тизимидаги манбаларига кўра, муаммо Қозоғистон ягона энергетика тизимидан бошланган.

«Улар узилишлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилди ва криптомайнерларни бу ҳақда огоҳлантирди. Лекин бизга таранг вазият мавжудлигини айтишмади. Агар бизга хабар берилганида эди, биз улардан узилиб, ўз энергиямизни ишга солган бўлардик», — дейди Kommers.uz манбаси.

Ўзбекистонда «блэкаут»

Соат 10:57 да Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилишни бошлади. Узилишлар туфайли Тошкент метрополитени ишдан тўхтади.

Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Қайд этилишича, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Кейинчалик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилиши бўйича огоҳлантириш берди.

«Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.

Кейинчалик Энергетика вазирлиги Соат 10:57 да Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.

Оқибатда Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди

«Ҳурматли фуқаролар электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ва электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Mobiuz ва Beeline’да алоқа хизмати ёмонлашиши мумкинлигини қайд этди. Uztelecom станциялар бир неча соат соат «чидаб беришини» айтди.

«Биздаги станцияларда захира аккумуляторлари билан жиҳозланган.Уларнинг қуввати бир неча соат чидаб беради», дейди матбуот хизмати ходими.

Шундан сўнг вазирлик электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани ва ҳудудларда электр таъминоти тикланаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон минтақавий аэропортлари рейслар учун қайта очилди. Қайд этилишича, Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлайди.

«Минтақавий аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва беришни бошлади», дейилади хабарда.

Humo ва Uzcard тўлов тизимлари электр узилиши иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

 Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги электр узилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида Kommers.uz’га изоҳ берди.

«Вазиятни тезда тикланишига боғлиқ. Айни пайтда ҳудудларда электр энергиясини тиклаш ишлари бошланган. Барча ҳисоб-китоблар ҳар бир тармоққа ҳақиқий таъсирни ўрганилидан сўнг амалга оширилади», дейди вазирлик вакили.

Шундан сўнг Президент топшириғи билан электр узилиши бўйича хукумат комиссияси тузилди.

Эксперт Бобур Обидов нақд пулга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, банкоматларга навбатлар ва масофавий банк хизматлари муаммолари бўйича Kommers.uz’га изоҳ берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги электр узилишини шахсан назоратга олди.

Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар 10:57 · 06.02.2023
Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Иқтисодиёт 10:30 · 06.02.2023
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Таҳлил 15:31 · 05.02.2023
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Янгиликлар 13:06 · 05.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Бизнес, Янгиликлар 17:19 · 04.02.2023
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Рейтинг 16:07 · 04.02.2023
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди