Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:20 · 19.01.2022

Қозоғистонга тикланган қатновлар, UzAuto Motors’нинг магнитоласиз автомобиллари ва 50 ёшдан ошган энг муваффақиятли аёллар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Қозоғистонга тикланган қатновлар, UzAuto Motors’нинг магнитоласиз автомобиллари ва 50 ёшдан ошган энг муваффақиятли аёллар — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 19 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қозоғистонга тикланган қатновлар

Uzbekistan Airways 19 январдан бошлаб Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 19 январдан бошлаб Тошкент–Олмаота–Тошкент, Самарқанд–Олмаота–Самарқанд, Нукус–Оқтобе–Нукус, Урганч–Оқтов–Урганч, Нукус–Оқтов–Нукус, Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

UzAuto Motors’нинг магнитоласиз автомобиллари

UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонаси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатди.

Маълум қилинишича, микросхемалар етишмовчилиги UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонасини ҳам четлаб ўтмаган.

Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвейерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан бундай шароитларда амалда қўлланилган ягона тўғри қарорни қабул қилган – автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариш.  

Жорий йилнинг 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиллари Humax компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли, мижозларга магнитоласиз етказиб берилади. 

«Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди», дейилади хабарда.

Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилган:

1. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш.

«Хоҳишга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотмайсиз», дейилади хабарда.

2. Автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг автомобилни қайта жиҳозлаш. Компания харидорлардан узр сўраган.

50 ёшдан ошган энг муваффақиятли аёллар

Forbes журнали 50 ёшдан ошган, дунёнинг энг муваффақиятли аёллари рўйхатини тузди.

Қайд этилишича, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Халқаро валюта фонди бошқарув директори Кристалина Георгиева ушбу рўйхатдан жой олган.

Нашр, шунингдек, шифокор ва BioNTech компанияси асосчиси Озлем Турежи ҳамда соҳа мутахассиси сифатида AstraZeneca вакцинасини яратишда иштирок этган Сара Гилбертни 50 ёшдан ошган энг муваффақиятли аёллар орасига киритган.

Бундан ташқари, Forbes адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори ва Беларусь мухолифатини мувофиқлаштирувчи кенгаш президиуми аъзоси Светлана Алексиевични ҳам энг муваффақиятли аёллар рўйхатига киритган.

Рейтингда Европа Марказий банки (ЕМБ) раҳбари Кристин Лагард, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) раҳбари Нгози Оконжо-Ивеалава Танзания Президенти Самиа Сулуху Хассан ҳам бор.

Умуман олганда нашр рўйхатга дунёнинг 52 ёшдан 87 ёшгача бўлган кўплаб IT соҳаси вакиллари, ижодий касб эгалари, иқтисодчилар, олимлар, турли компаниялар асосчилари, ҳаммуассислари ва бошқа кўплаб шахсларни киритган.

Ўзбекистоннинг 2021 йилги ташқи савдо айланмаси

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга тенг бўлди. 

Экспорт — 16,6 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 14,1 миллиард доллар;
  • хизматлар  — 2,5 миллиард доллар.

Импорт — 25,5 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 23,7 миллиард доллар;
  • хизматлар — 1,8 миллиард доллар.

Ўзбекистонда 2021 йил энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль

Ўзбекистонда 2021 йилда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар қуйидагилардир:

  1. Cobalt — 71 минг 082 дона;
  2. Lacetti-Gentra — 51 минг 061 дона;
  3. Nexia T-250 — 31 минг 466 дона;
  4. Damas — 55 минг 068 дона;
  5. Labo — 17 минг 308 дона;
  6. Spark — 9915 дона.

Тошкент жамоат транспортини ривожлантириш тақдимоти

Президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Қулай жамоат транспорти шаҳарнинг энг муҳим шартларидан биридир. Лекин Тошкент шаҳрида бу долзарб муаммога айланиб бораётган эди. Автобусларнинг кўпи эскиргани, марказий шоҳбекатлар ёпилиб, йўналишлар ўзаро самарали боғланмагани оқибатида аҳолига ноқулайлик туғдираётган эди.

Масалан, сўнгги беш йилда пойтахт аҳолиси 300 минг нафарга кўпайган, ҳудуди ҳам кенгайган. Бундан ташқари, ҳар куни бир миллиондан ортиқ одам келиб-кетади. Лекин жамоат транспорт тизими пойтахтдаги ўзгаришлардан орқада. 350 та автобуснинг фойдаланиш муддати 10 йилдан ошган, 393 та автобус етишмайди. Тирбандликлар оқибатида автобуслар орасидаги интервал тиғиз пайтда 30 дақиқагача етмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Оқибатда йўловчилар бу хизматдан норози бўлиб, шахсий транспортдан фойдаланишга ўтиб кетмоқда. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 79 фоизни, жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси эса бор-йўғи 21 фоизни ташкил этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 19 октябрда Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, зарур чоралар кўрилишини айтган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда шу борадаги вазифалар муҳокама қилинди.

Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдида турган асосий вазифа сифатида белгиланди. Бунда тизимли ёндашув ва одамлар оғирини енгил қилиш мақсади устувор бўлиши, барча транспорт турлари — йўналишли, темир йўл транспорти ва метро линиялари, велосипед ва пиёдалар ҳаракатига мўлжалланган йўлларнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш ва комплекс ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳудудлардан Тошкент шаҳрига келишдаги асосий йўлларда 10 та замонавий шоҳбекат, йўловчилар жуда кўп бўладиган 6 та метро бекати ёнида автотураргоҳлар барпо этиш бўйича топшириқ берилди.

Жорий йилда «Қўйлиқ-Қипчоқ» ерусти метроси қурилиши ҳам якунланади. Бунинг натижасида енгил автомобилдан фойдаланаётган 70 минг аҳоли учун жамоат транспортида юришга қулай шароит яратилади.

Бузиш талаб қилинган Жиззахдаги арпазор

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида фермернинг 3 гектар ердаги арпасини бузиб ташлаш талаб қилинди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги фермер хўжалиги томонидан экилган арпа бошоғи кўкариб чиққан ҳолида бузиб ташланиши талаб қилинаётгани ҳақида интернет тармоқларида хабар тарқалган.

Унда тумандаги фермер хўжалиги ердан унумли фойдаланиш мақсадида ўзига тегишли даланинг бир қисмига арпа бошоғини эккани ва ушбу экин майдонини туман қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари бузиб ташлаш талабини қўяётгани айтилган.

Таъкидланишича, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мазкур ҳолатни назоратга олиб, ҳолат жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

Натижада «Ёнғоқзор неъмати» фермер хўжалиги раҳбари томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган 9,0 гектар суғориладиган ер майдони ёнғоқ кўчатлари экиш учун ажратилгани маълум бўлган.

Бироқ, фермер хўжалиги томонидан ёнғоқзор экиш учун ажратилган ернинг 3 гектарига арпа экилиб, аввал берилган ваъда бажарилмаган. Шундай бўлсада, фермер хўжалиги томонидан етиштирилаётган арпа ҳосили пишиб етилгунга қадар сақлаб қолинадиган бўлган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда