Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилаётган давлатлар
Экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг тоннага ошди.

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 16 минг тонна анор экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида 16 та хорижий давлатга қиймати 12,3 миллион долларга тенг бўлган 16,1 минг тонна анор экспорт қилган. Шунингдек, анор экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 минг тоннага ошган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Россия — 6 минг тонна;
- Қозоғистон — 5,6 минг тонна;
- Қирғизистон — 2,1 минг тонна;
- Тожикистон — 1,2 минг тонна;
- Украина — 477 тонна.
Шунингдек, хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти — 5,5 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти — 3,1 минг тонна;
- Тошкент вилояти — 2,1 минг тонна;
- Хоразм вилояти — 1,3 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон 11 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz



