Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга мева-сабзавот экспорт қилмоқда?
Ўзбекистон беш ойда хорижий давлатларга 335 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди.
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида Қозоғистонга энг кўп мева ва саббзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга 335 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг беш ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 314 минг тонна;
- Россия — 118 минг тонна;
- Қирғизистон — 53 минг тонна;
- Хитой — 48 минг тонна;
- Афғонистон — 19 минг тонна;
- Беларусь — 11 минг тонна;
- Покистон — 7 минг тонна;
- Туркия — 6 минг тонна;
- Украина — 4,9 минг тонна;
- Эрон — 4,5 минг тонна;
- Озарбойжон — 3,8 минг тонна;
- БАА — 3 минг тонна;
- Германия — 1 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июндан қуйидагиларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланди:
- ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи;
- кунгабоқар уруғлари ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари.
Шунингдек, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январгача бир қатор товарларни (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланди.