Саудия Арабистони Хитойда COVID-19 авж олиши фонида нефть нархини пасайтирди
Саудия Арабистони Россиянинг Украинага бошланганидан кейин Brent нархи 100 доллардан ошиб кетганидан бери биринчи марта нефть нархини пасайтирди.
Саудия Арабистони давлати назорати остидаги Saudi Aramco компанияси Осиёга июнь ойида етказиб бериладиган Arab Light нефтининг нархини май ойидаги 9,35 доллардан сўнгги 4 ой ичида биринчи марта бир баррель учун 4,40 долларга туширди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Илгари бундай прогноз Bloomberg суҳбатлашган савдогарлар ва қайта ишлаш саноати вакиллари томонидан берилган эди. Бундан ташқари, Европанинг шимоли-ғарбий қисми ва деярли бутун Ўрта Ер денгизи учун нархлар пасайтирилди. АҚШ учун нархлар май ойидаги даражасида қолди.
Саудия Арабистони Россиянинг Украинага бошланганидан кейин Brent нархи 100 доллардан ошиб кетганидан бери биринчи марта нефть нархини пасайтирди.
Умуман олганда, нархларнинг кўтарилиши Россия экспорти атрофидаги ноаниқ вазият ва экспорт ҳажмининг пасайиши фонида содир бўлди, чунки Европа Иттифоқи Россия энергетикасидан воз кечиш йўлини танлади.
Бундан ташқари, вазиятга Хитойдаги блокировкалар таъсир кўрсатмоқда, бунинг ёрдамида мамлакат COVID-19 нинг янги эпидемияларига қарши курашмоқда. Хабарга кўра, бензин, дизель ва самолёт ёқилғиси истеъмоли апрелда 2021 йилга нисбатан 20 фоизга камайди.
6 май кунги савдолар якунидаги маълумотларга кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 113,15 долларни ташкил этиб, 2,03 фоизга ўсган. Савдолар якунига кўра, WTI нефти 1,40 фоизга тушиб, бир баррели учун 5,65 долларни ташкил қилди.
Маълумот учун, аввалроқ Хитой COVID-19 нинг янги тўлқинини бостириш истаги билан боғлиқ чекловлар туфайли меҳнат бозорида «қийин ва жиддий» вазият юзага келишидан огоҳлантирганди.