АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин

17:40 | 30.6.22

Николай Валуев Ўзбекистон боксидаги ўзгаришларга муносабат билдирди

17:30 | 30.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун кўтарилди

16:12 | 30.6.22

Ўзбекистонда SAP’нинг минтақавий ваколатхонаси очилади

15:30 | 30.6.22

Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари 54 млн долларлик битимлар имзолади

15:02 | 30.6.22

«Капитал суғурта» компанияси «Анорбанк»нинг 32 млн дона акциясини сотиб олди

14:30 | 30.6.22

«Ўзбектелеком» Швейцария банкидан 200 млн евро қарз олади

12:11 | 30.6.22

Ўзбекистонда қамоқдан чиққанларга 9 млн сўмдан ортиқ ёрдам пули берилади

11:45 | 30.6.22

Uzbekistan Airways Тошкентдан Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудига парвозларни кўпайтиради — жадвал

9:21 | 30.6.22

«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради

18:19 | 29.6.22

Марказий банк омонатлар бўйича бир нечта тижорат банкларига кўрсатма хатлари юборди

17:30 | 29.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди, рубль 210 сўмдан ошди

16:08 | 29.6.22

Буюк Британия Европа давлатларига газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин

14:52 | 29.6.22

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги электр узилишини шахсан назоратга олди

Ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги электр узилишини шахсан назоратга олди
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги электр узилишини шахсан назоратга олди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидланишича, вазият шахсан Президент назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлат раҳбарига ахборот бериб борилмоқда. 

«Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ», — деб ёзади Шерзод Асадов.

Ўзбекистонда «блэкаут»

Соат 10:57 да Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилишни бошлади. Узилишлар туфайли Тошкент метрополитени ишдан тўхтади.

Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Қайд этилишича, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Кейинчалик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилиши бўйича огоҳлантириш берди.

«Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.

Кейиналик Энергетика вазирлиги Соат 10:57 да Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.

Оқибатда Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди

«Ҳурматли фуқаролар электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ва электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Mobiuz ва Beeline’да алоқа хизмати ёмонлашиши мумкинлигини қайд этди. Uztelecom станциялар бир неча соат соат «чидаб беришини» айтди.

«Биздаги станцияларда захира аккумуляторлари билан жиҳозланган.Уларнинг қуввати бир неча соат чидаб беради», дейди матбуот хизмати ходими.

Шундан сўнг вазирлик электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани ва ҳудудларда электр таъминоти тикланаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон минтақавий аэропортлари рейслар учун қайта очилди. Қайд этилишича, Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлайди.

«Минтақавий аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва беришни бошлади», дейилади хабарда.

Humo ва Uzcard тўлов тизимлари электр узилиши иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

 Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги электр узилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида Kommers.uz’га изоҳ берди.

«Вазиятни тезда тикланишига боғлиқ. Айни пайтда ҳудудларда электр энергиясини тиклаш ишлари бошланган. Барча ҳисоб-китоблар ҳар бир тармоққа ҳақиқий таъсирни ўрганилидан сўнг амалга оширилади», дейди вазирлик вакили.

Шундан сўнг Президент топшириғи билан электр узилиши бўйича хукумат комиссияси тузилди.

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Миллиардерлар 10:46 | 1.7.22
АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди
Бизнес 9:01 | 1.7.22
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди
Иқтисодиёт 19:42 | 30.6.22
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди
Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди
Бизнес 18:17 | 30.6.22
Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди
«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди
Молия 18:00 | 30.6.22
«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди
Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин
Миллиардерлар, Технология 17:40 | 30.6.22
Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин