Ўзбекистон ва Малайзия олтин қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилади

11:51 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

10:57 · 06.02.2023

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди

10:30 · 06.02.2023

Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo

15:31 · 05.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди

13:06 · 05.02.2023

Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади

17:19 · 04.02.2023

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди

16:07 · 04.02.2023

Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди

13:59 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газни бепул беради

12:28 · 04.02.2023

Қозоғистон Миллий банки дунёда биринчи бўлиб 3D технологияли тангаларни муомалага чиқарди

11:22 · 04.02.2023

Георгий Паресишвили Тошкент фонд биржасига раис этиб тасдиқланди

19:21 · 03.02.2023

Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилмоқда

18:24 · 03.02.2023

Yandex Go Ўзбекистонда янги хавфсизлик функциясини ишга туширди

17:39 · 03.02.2023

Электрон логистика порталининг мобил иловаси ишга туширилди

16:10 · 03.02.2023

Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин

15:25 · 03.02.2023

Тошкентдаги 35 та газ «заправка» фаолияти тикланди

14:36 · 03.02.2023

Аномал совуқдан зарар кўрган тадбиркорларга қандай енгилликлар берилади?

14:25 · 03.02.2023

«‘Иккинчи хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» каби реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

13:16 · 03.02.2023
Таҳлил 23:05 · 10.11.2021

Сотилаётган ҳарбий шаҳарча, нархи тушган сабзи ва кам даромадли имом-хатиблар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Сотилаётган ҳарбий шаҳарча, нархи тушган сабзи ва кам даромадли имом-хатиблар — кунлик дайжест
Фото: «blic.rs»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 10 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Минимал даражага тушган сабзи нархи

Ўзбекистонда ноябрь ойидаги сабзи нархи 2021 йил июнь ойи билан таққосланганда 4–5 баробаргача тушди. Погнозларга кўра, 2022 йил баҳорида кутиладиган янги ҳосилга қадар сабзининг нархи шу даражада сақланиб қолади.

Маълум қилинишича, 2021 йилда сабзининг ўртача ҳосилдорлигини бир гектардан 20–25 тоннадан 30–40 тоннагача миқдорда ошириш имконияти яратилган. Шу тариқа, 1 килограмм сабзининг таннархи фермер хўжаликларида 700–800 сўмгача арзонлашган.

Хабарга кўра, 20 июнь ҳолатида 1 килограмм сабзининг ўртача чакана нархи 6–10 минг сўмни ташкил этган бўлса, октябрь-ноябрь ҳолатида 2 минг сўмгача тушган. Даланинг ўзидаги ўртача харид нархи эса 1 килограмм сабзи учун 1000–1500 сўм атрофида.

Сотувга қўйилган ҳарбий шаҳарча

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 60-сон ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди. Ҳарбий шаҳарчанинг бошланғич нархи 204 миллиард 923 миллион 530 минг 152 сўм этиб белгиланган. Обеъктни сотишга Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги 124к-ПО-сон буйруғи асос қилиб олинган.

Ер участкасининг умумий майдони 27.86 гектарни ташкил этади. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони 29 851 квадрат/метр. Солиқ кодексининг 256-моддасига асосан давлат мол-мулки сотилганда ушбу мол-мулкни сотиб олган харидор солиқ агенти ҳисобланади (Объектнинг баҳолаш пайтида ҚҚС қўшиб ҳисобланган ҳолатлар ва Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар бундан мустасно).

Rolls-Royce кичик ядровий реакторлар ишлаб чиқаради

Rolls-Royce кичик модулли, кам қувватли ядро реакторини (SMR) ишлаб чиқиш лойиҳасини молиялаштириш учун 455 миллион фунт стерлинг (617 миллион доллар) йиғди. Биринчи реактор 2030-йилларнинг бошида пайдо бўлиши мумкин. Rolls-Royce компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, Буюк Британияга 2030–2050 йиллар давомида эскирган атом электр станцияларини алмаштириш учун 16 та шундай қурилма керак бўлади.

Буюк Британия ҳукумати уч йил давомида лойиҳага 210 миллион фунт стерлинг сармоя киритмоқда. Хусусий компаниялар, жумладан Rolls-Royce’нинг ўзи, BNF Resources ва Exelon Generation яна 245 фунт стерлинг ажратади.

Кам даромадли масжид имом-хатибларига тўланган маош

Ўзбекистонда фаолият юритаётган молиявий ночор, кам даромадли масжид имом-хатиблари учун фонд томонидан 2018 йилдан узлуксиз ойлик маош тайинланиб, ўтган вақт мобайнида 6 миллиард 976 миллион сўмдан зиёд маблағлар маош сифатида тўлаб берилган.

Пандемия даврида республикамиздаги 2090 дан ортиқ масжидда меҳнат қилаётган имом-хатиб, имом ноиби, мутавалли, муаззин, қоровул ва бошқа техник ходимларнинг барчаларига моддий ёрдам учун 65 миллиард 873 миллион сўм хайрия сифатида ажратилган.

Бир кунда 33 млрд доллар йўқотган Илон Маск

Дунёнинг энг бадавлат одами, Tesla компанияси раҳбари Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 33,3 миллиард долларга камайди. Маълумотларга кўра, миллиардернинг капитали ҳозирда 271 миллиард долларга баҳоланган. 8 ноябрь кунги савдолар якунида у 304,3 миллиард долларга баҳоланганди.

Йўқотишларга қарамай, Маск сайёранинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни сақлаб қолди. Amazon асосчиси Жефф Безос ҳамон 205,9 миллиард доллар бойлиги билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Пахта йиғим-терими учун имтиёзи кредит

Ўзбекистонда пахта йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизими такомиллаштирилади. 2022 йил ҳосилидан пахта етиштиришни ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

  • пахта етиштириш ва йиғим-теримни имтиёзли молиялаштириш кластерлар ва Уруғчиликни ривожлантириш марказидаги элита уруғчилик хўжаликлари орқали амалга оширилади;
  • банклар томонидан жамғарма ресурсларидан қуйидагилар учун имтиёзли кредитлар ажратилади:
  • пахта-тўқимачилик кластерларига пахта етиштириш учун — пахта қийматининг 60 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз 24 ойга, 18 ойлик имтиёзли давр ва 19 ойдан бошлаб сўнгги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
  • элита уруғчилик хўжаликларига пахта етиштириш учун — пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада 14 ойга;
  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун — пахта қийматининг 20 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз 12 ойга, 3 ойлик имтиёзли давр билан.

Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун 12 ойгача миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун жамғарма ҳисобидан компенсация тўланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш, техникага оид масалалар, уларни импорт қилишни мустақил ҳал қилади, бунга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.

Ойга кечиктирилган парвоз

АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) астронавтларнинг Ойга учирилишини 2025 йилгача қолдирди. NASAнинг ушбу лойиҳаси «Артемида» номи билан танилганди. Бу Space Launch Systems ракетаси ва Orion капсуласидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган бир қатор миссиялардан иборат.

«Артемида I» миссиясини астронавтлар иштирокисиз Ой орбитасига олиб чиқиш 2021 йил бошига режалаштирилган эди. Бироқ жарайён 2022 йил баҳоридан олдин амалга оширилади. Нелсоннинг сўзларига кўра, экипаж билан «Артемис II» миссияси 2024 йилнинг май ойига режалаштирилган. Космонавтларнинг Ой юзасига қўнишидан иборат «Артемис III» миссияси эса 2025 йилдан эрта бажарилмайди.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Ўзбекистон ва Малайзия олтин қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилади
Янгиликлар 11:51 · 06.02.2023
Ўзбекистон ва Малайзия олтин қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилади
Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар 10:57 · 06.02.2023
Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Иқтисодиёт 10:30 · 06.02.2023
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Таҳлил 15:31 · 05.02.2023
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Янгиликлар 13:06 · 05.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Бизнес, Янгиликлар 17:19 · 04.02.2023
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади