Tesla 53 мингдан ортиқ электромобилни «чақириб олади»
Компания автопилот дастурини янгилашга ваъда берди.

Tesla электромобиль автопилотидаги муаммо туфайли АҚШдаги 53 мингдан ортиқ автомобилларини чақириб олиш арафасида. Бу ҳақда «Коммерсантъ» АҚШ автомобиль йўллари хавфсизлигини тартибга солувчи органга таяниб хабар берди.
Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг (NHTSA) маълум қилишича, автопилот мажбурий тўхташ белгиларига қарамай, соатига 9 километр тезликда ҳаракатланишда давом этган. Tesla эса ушбу носозлик туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодисалардан хабардор эмас.
Компания, Миллий автомобиль йўллари ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (NHTSA) билан келишилган ҳолда, 2016-2022 йиллардаги Model S ва X, 2017-2022 йиллардаги Model 3 ва 2020-2022 йилларда чиққан моделларининг бир қисмини қайтариб олади. Tesla, шунингдек, хатони тузатиш учун автопилот дастурини янгилашга ваъда берган.
Аввалроқ Tesla 2021 йил рекорд даражада даромад кўргани хабар қилинганди.






