TikTok иловасига ўйинлар қўшилади
Ўйинларда рекламалар бўлади, бу эса платформага даромади, шунингдек, фойдаланувчиларнинг иловага сарфлаган вақтини ошириш имконини беради.
TikTok Вьетнамда илова ичидаги ўйинларни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.
Компания вакили HTML5 мини-ўйин синовларини тасдиқлади:
«Биз доимо платформамизни бойитиш йўлларини қидирамиз ва жамиятимизга фойда келтирадиган янги хусусиятлар ва интеграцияларни мунтазам равишда синаб кўрамиз».
Ўйинларда рекламалар бўлади, бу эса платформага даромади, шунингдек, фойдаланувчиларнинг иловага сарфлаган вақтини ошириш имконини беради.
TikTok ўйинларидан тушган даромад ишлаб чиқувчилар билан бўлинади. Кейинчалик ижтимоий тармоқ Жануби-Шарқий Осиёда ўйин синовларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
TikTok 2021 йил охирида FarmVille ишлаб чиқарувчиси Zynga билан HTML5 га асосланган чексиз югурувчи Disco Loco 3D’ни яратиш учун ҳамкор бўлишини эълон қилди. Douyin (Хитой ТикТок)да эса ўйинлар 2019 йилдан бери мавжуд.
Хабарларга кўра, TikTok бир қатор жонли эфир функциялари устида ҳам ишламоқда. Улар томошабинлар билан ўзаро алоқада бўлишга ёрдам берадиган ўйинларни ўз ичига олади.
Аввалроқ TikTok ижтимоий тармоғи ва унинг бош компанияси ByteDance 10 ёшли фойдаланувчи Найла Андерсон муаммо туфайли вафот этганидан кейин бепарволик ва сифатсиз маҳсулотни тарқатишда айбланиб судга тортилганди.