Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 16:19 · 25.11.2021

Тошкент вилоятидаги Пском дарёси тўсиб қўйилди. Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭС қурилмоқда

ГЭС йиллик 950 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 250 млн м³ табиий газни тежаш имконини беради

Тошкент вилоятидаги Пском дарёси тўсиб қўйилди. Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭС қурилмоқда
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» билан ҳамкорликда «Пском ГЭС»нинг 1-тўсиқ дарвозаси ёпилиши муносабати билан соҳа масъуллари ҳамда ўндан ортиқ хорижий мутахассислар иштирокида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 майдаги «2017–2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорига асосан узунлиги 73 километр бўлган Пском дарёсида умумий қуввати 1320 мегаватт ва йиллик ўртача ишлаб чиқариши 3140 миллион киловатт соат бўлган 5 та йирик ГЭС қуриш кўзда тутилган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шулардан бири «Пском ГЭС» ҳисобланади. ГЭС йирик объектлардан бири бўлиб, Тошкентдан шимоли-шарқда 120 километр масофада, Чорвоқ сув омборидан 45 километр тепада жойлашган.

ГЭСнинг электр энергия имконияти 400 МВтни ташкил этади. Катталиги бўйича «Чорвоқ ГЭС»дан кейинги иккинчи ўринда туради. Шунингдек, ГЭС йилига 950 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва электр энергия етказиб берувчи энг керакли манба ҳисобланади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Пском дарёси гидро салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида техник иқтисодий асоснома дастлаб 1987 йилда ишлаб чиқилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги ва 2018 йил 22 ноябрдаги йиғилиш баённомаларига асосан лойиҳа қидирув-тадқиқот ва дастлабки қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Лойиҳа қидирув-тадқиқот ишлари «Гидропроект» корхонаси томонидан ишлаб чиқилган техник топшириққа асосан маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан олиб борилган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Пском ГЭС»нинг қурилиш майдони геологик шароитлари мураккаблиги, йирик иншоотлар қурилиши режалаштирилганлигини инобатга олиб, 2018 йил 24–26 сентябрь кунлари Россия ва Украина давлатларининг гидроэнергетика соҳасидаги етакчи геолог-мутахассисларини жалб қилган ҳолда «Пском ГЭСни лойиҳалаш ва қуриш хусусиятлари» бўйича халқаро техник конференция ўтказилган. Унда лойиҳанинг геологик асосномаси ва геологик қидирув материаллари Россиянинг «Ленгидропроект» компанияси томонидан қайта кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, «Б.Е. Веденеева номидаги ВНИИГ» компанияси Грунтларни статик тадқиқот лабораторияси томонидан лойиҳа доирасида олинган грунт намуналари уч ўқли сиқиш қурилмаларида синовдан ўтказилган. Синов ишлари натижаларига кўра, «Ленгидропроект» томонидан «Пском ГЭС»нинг асосий иншоотлари жойлашган ҳудудларнинг геологик шароити бўйича 2018 йил декабрь ойида хулоса тақдим этилган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Москванинг «Институт Гидропроект» компанияси мутахассислари қўшимча геологик-тадқиқотларни услубий бошқариш ва янги олинган материалларни қайта ишлаш учун жалб қилинган. Россиянинг «Ингеопроект» ташкилоти томонидан Пском дарёси тубида бурғулаш ишлари олиб борилган.

Таъкидланишича, «Пском дарёсида Пском ГЭСни қуриш» инвестиция лойиҳаси доирасида қабул қилинган техник ечимлар бўйича «Tractebel Engineering GmbH.» (Германия) халқаро инжиниринг компаниясининг ижобий хулосаси олинган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, Пском сув омбори тўла ҳажмда 511,2 миллион метр куб сувни ташкил қилиб, ундан олинадиган самарали сув куби эса 468,9 миллион куб метрни ташкил қилади. Пском дарёсида ушбу ГЭС қурилиши мамлакатда ёқилғи энергетика ресурсларининг самарали сақлаб қолинишини таъминлайди.

ГЭС қуввати йилига 300 минг тонна шартли ёнилғи ўрнини босади. Бу билан 250 миллион метр куб табиий газни тежаб қолиш мумкин.

Мазкур йирик қурилиш, ўз навбатида, шу ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуш шароитларининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ўсишига ҳам туртки бўлади. Қишлоқда замонавий муҳандислик ва ижтимоий инфраструктура яратилишига олиб келади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ойда қанча электр энергияси ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ГЭСларда сув танқислиги сабаб электр токи ишлаб чиқариш ҳажми камайгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди