Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 17:31 · 13.02.2022

Wi-Fi 6 ва «яшил» смартфонлар: 2022 йилда қандай технологиялар трендга чиқади?

Рақамли мода бозори аллақачон 31 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Wi-Fi 6 ва «яшил» смартфонлар: 2022 йилда қандай технологиялар трендга чиқади?
Фото: Shutterstock

Технология олами кун сайин ўсиб, ривожланиб бормоқда. Бир қатор машҳур таҳлилий марказлар 2022 йилда қандай технологиялар трендда бўлишини прогноз қилди. Қуйида ушбу технологиялар ҳақида сўз боради.

Метаолам

Турли ташкилотларнинг таҳлилчилари 2022 йилда метаолам — фойдаланувчилар ишлаши, мулоқот қилиши, ўйнаши ва ҳоказолар мумкин бўлган виртуал реаллик маконлари фаол ривожланади деган фикрда.

Технология компаниялари 2021 йилда ижтимоий ҳаёт, маданият ва бренд мавжудлигига эътибор қаратган ҳолда ушбу рақамли маконларнинг салоҳиятини ривожлантириш учун пойгага киришганди.

Фото: Shutterstock

Мутахассисларнинг фикрича, ақл бовар қилмайдиган тезлик билан ривожланаётган виртуал технологиялар ҳам эстетик, ҳам функционал тажрибалар билан боғлиқ рақамли хизматлар сонининг кўпайишига олиб келади ва одамлар интернетда янада кўпроқ вақт ўтказа бошлайди.

Биринчи ўринда кийим ва дизайн буюмлари кўринишидаги рақамли активлар, шунингдек, ўзгармас токенлар (NFT) мавжуд. McKinsey’га кўра, турли брендлар метаоламни мижозларни янада чуқурроқ харидларга жалб қилиш имконияти сифатида кўрмоқда. Рақамли мода бозори аллақачон 31 миллиард долларга баҳоланган ва 100дан ортиқ компанияларга эга.

Kaltura’нинг маълумотларига кўра, 2022 йилда ташкилотларнинг 94 фоизи ўз тадбирларини виртуал муҳитда ўтказишни режалаштирган.

Хавфсиз сунъий интеллект

Deloitte’нинг қайд этишича, сунъий интеллект тизимларининг жорий қилинишини хавфсизроқ қиладиган гомоморф шифрлаш технологиялари ҳозирда бозорда мавжуд.

Натижада, таҳлилчилар 2022 йилда хавфсиз ҳисоблаш бозори икки баравар кўпайиб, 250 миллион долларга етишини кутмоқда. Истеъмолчилар учун бу сунъий интеллектнинг турли соҳаларда кенгроқ қўлланилишини англатади.

Фото: Stanford School of Medicine

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасига сунъий интеллект фаол жорий этилади. Бу телетиббиётни, шунингдек, саломатлик мониторинги дастурларини ривожлантириш имконини беради. Apple, Google, Nvidia, Microsoft, IBM, Intel ва бошқалар каби компаниялар аллақачон бу соҳага фаол сармоя киритмоқда.

Шунга кўра, сунъий интеллект соҳасидаги тартибга солиш ҳам кучайтирилади. Эҳтимол, 2022 йилда ҳукуматлар соҳадаги қонунчиликка ягона ёндашувни ишлаб чиқади. Айрим юрисдикциялар жамоат жойларида юзни таниш технологиялари ва бошқа баҳсли технологиялардан фойдаланишни тақиқлаши мумкин.

Wi-Fi 6 ўрнига 5G

Deloitte таҳлилчиларининг фикрича, 2022 йилда Wi-Fi 6 қурилмаларига талаб 5G маҳсулотларига нисбатан юқори бўлади. Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида кўплаб мамлакатлар янги 5G алоқа стандартини фаол жорий қилмоқда, бироқ Wi-Fi 6’га эга қурилмалар сотувлар бўйича анча олдинда. Ушбу тенденция 2022 йилда ҳам давом этади, бозорга 2,5 миллиард Wi-Fi 6 қурилмалари 1,5 миллиард 5G маҳсулоти киради.

(Фото: Wixalia

Мутахассисларнинг фикрича, Wi-Fi 6’нинг оммалашишига сабаб, технология симсиз алоқа келажагида ҳам истеъмолчилар, ҳам компаниялар учун муҳим роль ўйнашидадир. Wi-Fi 6’га эга энг оммабоп қурилмалар қаторига смартфонлар, планшетлар ва компьютерлар киради, бироқ технология симсиз камералар, ақлли уй қурилмалари, ўйин приставкалари, тақиладиган қурилмалар, кенгайтирилган ва виртуал реаллик гарнитуралари каби бошқа кўплаб турдаги ускуналарда ҳам қўлланилади.

«Яшил» смартфонлар

Deloitte маълумотларига кўра, 2022 йилда ишлатилаётган смартфонлар сони 4,5 миллиардга етади ва у билан боғлиқ карбонат ангидрид чиқиндилари 146 миллион тоннани ташкил этади. Ушбу эмиссияларнинг асосий қисми — 83 фоизи ишлаб чиқариш жараёни, етказиб бериш ва фойдаланишнинг биринчи йилига тўғри келади. Шу муносабат билан компаниялар смартфонларнинг кутилган хизмат муддатини узайтириш ҳақида ўйлайди.

Фото: AndroidPolice

Таҳлилчилар ҳисоб-китобларига кўра, бу учун беш йил давомида смартфон тизимларини қўллаб-қувватлаш ва янгилаш талаб қилинади. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчилар қурилмаларни юқори нархда таклиф қилишни бошлаши, истеъмолчилардан экологик қўшимча ҳақ олиши ёки хизмат ва хизматларни қурилма нархига киритиши мумкин.

Бундан ташқари, компаниялар қурилмалар яратиш учун қайта ишланган материаллардан тобора кўпроқ фойдаланади. Мисол учун, Samsung компанияси февраль ойида қайта ишланган балиқ овлаш тўрлари ёрдамида тайёрланадиган Galaxy смартфонларининг янги қаторини ишга туширишини аллақачон эълон қилди.

Сув устидаги қуёш панеллари

Deloitte муқобил энергия манбалари 2022 йилда ривожланишда давом этишини башорат қилмоқда. Уларни оммалаштириш йўлларидан бири сузувчи қуёш панелларини тўғридан-тўғри сув ҳавзалари юзасига ўрнатиш бўлади. 2022 йил охирига келиб бундай панелларнинг умумий қуввати 5,2 ГВтга этади, дея тахмин қилмоқда таҳлилчилар. 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 13 ГВтга етиши мумкин.

Фото: EnergySage

Ушбу амалиёт Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларида энг кенг тарқалган бўлиб, у аллақачон сувга қуёш панелларини ўрнатиш бўйича етакчилик қилмоқда (жами 90 фоиз). Африка яна бир истиқболли бозор ҳисобланади. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қуёш энергияси эҳтиёжлари учун қитъадаги сув ресурсларининг 1 фоизидан ҳам фойдаланиш минтақа давлатларини ҳар йили истеъмол қилиш учун 58 ГВт энергия билан таъминлаши мумкин.

Шу каби лойиҳалар Португалия, Франция, Нидерландия ва Норвегияда ҳам ишлаб чиқилади. Қуёш панеллари Шимолий ва Адриатик денгизларида мавжуд шамол платформаларидан ташқари ўрнатилади.

Таҳлилчилар бундай сузувчи қуёш фермалари ҳатто энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса ҳам, сув ҳавзалари атрофида электр иншоотларини таъминлаш имконини беради.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда