WOW! HR Kazakhstan — энг йирик бизнес мукофотга аризалар қабул қилиш якунланмоқда
Тадбир 7 ноябрь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтади

WOW!HR Kazakhstan ходимлар билан ишлаш бўйича энг йирик бизнес мукофотга номзодларнинг аризаларини қабул қилиш якунланмоқда. Энг ёрқин HR-воқеалардан бири 7 ноябрь куни Олмаотада бўлиб ўтади.
2022 йилда компаниялар 6 та йўналишда лойиҳаларини тақдим этиши мумкин:
HR HERO — ходимларни бошқариш соҳасидаги комплекс лойиҳалар;
DIGITAL SOLUTIONS — бизнесни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган ҳар қандай рақамли лойиҳалар ва IT-воситалар;
SAVE — номинация мавзуси — ходимларнинг ҳаёти ва саломатлиги. Соғломлаштириш лойиҳалари, ходимларнинг фаровонлигига қаратилган компания фаолиятини акс эттирувчи меҳнат шароитлари ва иш жойларини яхшилаш бўйича лойиҳалар қабул қилинади;
LEVEL UP — компания ходимларини ўқитиш, жалб қилиш ва рағбатлантириш лойиҳалари;
BE COOL — мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича лойиҳалар: амалиёт дастурлари, кейс-чемпионатлар, ўқитиш ва ривожлантириш дастурлари ва ҳоказо.
HR HERO CENTRAL ASIA — номинацияда Марказий Осиё давлатларидан келган иштирокчиларнинг ходимларни бошқариш соҳасидаги йирик лойиҳалари иштирок этади.
Ўтган 4 йил ичида 25 дан ортиқ компания мукофотга лойиқ кўрилган. Улар орасида: ForteBank, Air Astana компаниялар гуруҳи, ERG Евроосиё гуруҳи, «Сбербанк», Beeline Қозоғистон, «Казатомпром МАК» АЖ, BCPD, ОХММ бюроси ва бошқалар.
Мукофот номинантларининг барчаси ходимлари бошқариш бўйича йирик конференция #WOWHRKZ да чиқиш қилиб, ўз лойиҳаларини ҳимоя қилади. Шунингдек, делегат сифатида қатнашиб, қуйидаги маълумотларга эга бўласиз:
- Мамлакатнинг энг яхши HR-кейслари билан танишасиз;
- Долзарб саволларга экспертлар ҳамжамиятидан жавоб оласиз;
- WOW!HR Kazakhstan 2022 бизнес мукофоти ғолибларини танлашда иштирок этасиз;
- HR-кейсларни муваффақиятли йўлга қўйган ҳамкасблар билан танишасиз;
- HR соҳасида амалий билимларга эга бўласиз;
- Компаниянгизда лойиҳаларни жорий этиш/ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар оласиз.
Мукофотда иштирок этиш учун аризаларни 10 октябрга қадар топшириш мумкин: https://clck.ru/32Jcoz
Анжуман учун чипта харид қилиш ва унда иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтиш лозим: https://clck.ru/32JcrS
Ташкилотчи:
WOW!HR Kazakhstan мукофоти ва анжумани WOW GROUP томонидан ўтказилмоқда. WOW GROUP — халқаро бизнес ҳамжамиятлар учун инсон капиталини бошқариш мавзусидаги ноёб таълим маҳсулотлари ҳамда контент ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчи компания.
Ташкилотчи сайти: wowgroup.org/ru
Тадбир ўтказиладиган манзил: Қозоғистон, Олмаота шаҳри
Боғланиш учун:
wow@wowhr.kz
+7 (727) 312-36-03
ОАВлар учун алоқа:
pr@wowgroup.org




