«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар

20:40 | 19.8.22

Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади

20:30 | 19.8.22

«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди

18:07 | 19.8.22

Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди

15:26 | 19.8.22

Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?

14:07 | 19.8.22

Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди

11:40 | 19.8.22

Йилига 500 мингта автомобиль: UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

11:30 | 19.8.22

«Охирги 2-3 йилдаги энг катта ютуқ онлайн омонатлар оммалашгани бўлди» — Исмоил Туропов

9:05 | 19.8.22

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди

20:14 | 18.8.22

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги провайдерларни лицензиялаш тартиби белгиланди

18:10 | 18.8.22

UzAuto Хитой билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

18:00 | 18.8.22

«Амалдаги Конституция интеллектуал мулкни алоҳида эътироф этмайди» — эксперт

16:40 | 18.8.22

GM GEM платформаси Ўзбекистонни МДҲдаги замонавий оммавий автомобиллар ишлаб чиқарувчисига айлантирмоқда

16:30 | 18.8.22

Apple янги iPhone’ни 7 сентябрь куни тақдим этиши мумкин

15:35 | 18.8.22

Япония ҳукумати ёшлар ўртасида спиртли ичимликларни тарғиб қилиш мақсадида танлов эълон қилди

12:55 | 18.8.22

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

10:26 | 18.8.22

Маскнинг ҳазилидан сўнг «Манчестер Юнайтед» акциялари қимматлашди

9:11 | 18.8.22

Қозоғистон Россиянинг ЕТБдаги бир қанча улушини сотиб олмоқчи

18:44 | 17.8.22

Янги тафсилотлар: Қозоғистон ягона энергетика тизимида вазият аввалдан кескин бўлган

Майнинг билан шуғулланувчи шахсларга режалаштирилган электр энергиясини етказиб бериш тўлиқ бекор қилинган.

Янги тафсилотлар: Қозоғистон ягона энергетика тизимида вазият аввалдан кескин бўлган
Фото: «inbusiness.kz»

Қозоғистон ягона энергетика тизимида 21 январдан электр токи бўйича вазият кескин бўлган. Bugun.uz манбалари «Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси»нинг огоҳлантириш хатини тақдим этди.

«Ҳозирда Қозоғистон ягона энергетика тизимида электр қуввати ва қувват балансини сақлаш бўйича кескин вазият сақланиб қолмоқда», дейилади Kommers.uz манбалари тақдим этган хатда.

Шу муносабат билан, мавжуд вазиятни сақлаб қолган ҳолда, 2022 йил 24 январдан 31 январгача бўлган даврда рақамли майнинг билан шуғулланувчи шахсларга режалаштирилган электр энергиясини етказиб бериш тўлиқ бекор қилинган. Хат «Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси» вакили Бекжан Мукатов томонидан имзоланган.

Фото: Bugun.uz

Bugun.uz’нинг Ўзбекистон энергетика тизимидаги манбаларига кўра, муаммо Қозоғистон ягона энергетика тизимидан бошланган.

«Улар узилишлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилди ва криптомайнерларни бу ҳақда огоҳлантирди. Лекин бизга таранг вазият мавжудлигини айтишмади. Агар бизга хабар берилганида эди, биз улардан узилиб, ўз энергиямизни ишга солган бўлардик», — дейди Bugun.uz манбаси.

Ўзбекистонда «блэкаут»

Соат 10:57 да Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилишни бошлади. Узилишлар туфайли Тошкент метрополитени ишдан тўхтади.

Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Қайд этилишича, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Кейинчалик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилиши бўйича огоҳлантириш берди.

«Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.

Кейинчалик Энергетика вазирлиги Соат 10:57 да Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.

Оқибатда Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди

«Ҳурматли фуқаролар электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ва электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз сўралади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Mobiuz ва Beeline’да алоқа хизмати ёмонлашиши мумкинлигини қайд этди. Uztelecom станциялар бир неча соат соат «чидаб беришини» айтди.

«Биздаги станцияларда захира аккумуляторлари билан жиҳозланган.Уларнинг қуввати бир неча соат чидаб беради», дейди матбуот хизмати ходими.

Шундан сўнг вазирлик электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани ва ҳудудларда электр таъминоти тикланаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон минтақавий аэропортлари рейслар учун қайта очилди. Қайд этилишича, Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлайди.

«Минтақавий аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва беришни бошлади», дейилади хабарда.

Humo ва Uzcard тўлов тизимлари электр узилиши иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

 Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги электр узилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида Kommers.uz’га изоҳ берди.

«Вазиятни тезда тикланишига боғлиқ. Айни пайтда ҳудудларда электр энергиясини тиклаш ишлари бошланган. Барча ҳисоб-китоблар ҳар бир тармоққа ҳақиқий таъсирни ўрганилидан сўнг амалга оширилади», дейди вазирлик вакили.

Шундан сўнг Президент топшириғи билан электр узилиши бўйича хукумат комиссияси тузилди.

Эксперт Бобур Обидов нақд пулга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, банкоматларга навбатлар ва масофавий банк хизматлари муаммолари бўйича Kommers.uz’га изоҳ берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги электр узилишини шахсан назоратга олди.

«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар
Таҳлил 20:40 | 19.8.22
«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар
Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади
Бизнес 20:30 | 19.8.22
Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади
«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди
Миллиардерлар 18:07 | 19.8.22
«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди
Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди
Иқтисодиёт 15:26 | 19.8.22
Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди
Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?
Бизнес 14:07 | 19.8.22
Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?
Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди
Бизнес 11:40 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди