«Зомин» туристик-рекреацион зонасига янги директор тайинланди
Тайинлов ҳукуматнинг 16 декабрдаги 758-сон қарорига асосан амалга оширилган.

Жиззах вилоятидаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасига янги директор тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қайд этилишича, Собиржон Орипов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг директори этиб тайинланган.
Тайинлов ҳукуматнинг 16 декабрдаги 758-сон қарорига асосан амалга оширилган.
Маълумот учун, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги тегишли фармони билан ташкил этилган.
Аввалроқ, 2021 йилнинг август ойида Жиззахнинг Зомин тоғларида йирик ёнғин келиб чиққан эди. Ëнғин Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғинни ўчиришда ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчиси иштирок этган. Ҳодиса 40 дақиқа давом этган ва 15 сотих ер майдонига зиён етказган.
Ëнғин билан боғлиқ ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилаётгани, мазкур ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинганди.


