Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:00 · 27.06.2022

Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага қўйилди

Лойиҳада майнингни амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартлари акс этган.

Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига муҳокама учун жойланди.

Қуйидагилар майнингни амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) электр энергиясини ишлаб чиқаришга тайёр бўлган, ўрнатилган ва ишга яроқли қуёш фотоэлектр станцияларининг тасарруфида мавжудлиги;

б) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган алоҳида жойнинг мавжудлиги;

в) Ўзбекистон Республикасининг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш;

г) фаолиятни фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда амалга ошириш;

д) қуёш фотоэлектр станцияларидан фойдаланишнинг талаблари ва шартларига риоя қилиш;

е) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг ёнғин хавфсизлиги, санитария ва техник хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда, электр энергияси таъминоти тизимининг техник созлигини ва тегишли сифатини таъминлаш;

ж) ёнғин хавфсизлиги нормаларига мувофиқ ёнғиннинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган техник воситалар тўпламининг мавжудлиги;

з) майнингни ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда амалга ошириш учун истеъмол қилинадиган электр энергиясини алоҳида ҳисоблашни таъминлаш учун Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтган, Ўзбекистоннинг ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобининг мавжудлиги;

и) рухсат берилган шовқин даражасини таъминлаш юзасидан нормалар талабларига риоя этиш;

к) яширин майнинг ва аноним крипто-активлар майнингини амалга оширмаслик;

л) майнернинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олувчи органнинг талабларига мувофиқ бепул тақдим қилиш;

м) крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятини амалга ошириш учун, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган йиғимларни ўз вақтида тўлаш;

н) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талаблар.

Сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Сертификат олиш учун, талабгор, электрон реестрга Ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириб, аризани реал вақт режимида қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этган ҳолда тўлдиради:

а) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

б) ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номи;

в) тўлиқ почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили;

г) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг манзили;

д) тасарруфида мавжуд фотоэлектр станция тўғрисидаги маълумотлар (фотоэлектр панелларнинг сони, қуёш фотоэлектр станция томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг умумий миқдори, божхона юк декларацияси (БЮД)нинг ёки фотоэлектр панелларга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси, техник хусусияти ва панеллардан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларнинг нусхаси);

е) мавжуд бўлган ҳар бир ишга яроқли майнинг ускуналари тўғрисидаги маълумот (ускуна модели, ишлаб чиқарувчининг номи, ускуналар сони, ишлаб чиқарувчининг техник талабларига мувофиқ истеъмол қилинадиган электр энергияси миқдори);

ж) майнинг натижасида олиниши мўлжалланаётган крипто-активларнинг рўйхати ҳамда мазкур крипто-активларнинг крипто-ҳамён манзиллари;

Тақдим этилаётган ҳужжатлар юқори сифатда ва ўқиш мумкин бўлган PDF, PNG ёки JPEG форматларда бўлиши лозим.

Aризада электрон почта манзили кўрсатилиши ариза берувчининг барча хабарнома ва қарорларни электрон ҳужжат шаклида олишга розилиги ҳисобланади.

Маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилган тақдирда талабгор Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади. Муҳокама 9 июль куни якунланади.

Аввалроқ Хитойдан криптомайнерларнинг кўчиши туфайли Қозоғистонда энергия истеъмоли кескин ўсгани, маҳаллий электр станциялари юкланишларни кўтаришдан тўхтагани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Қозоғистон хитойлик криптовалюта майнингчиларининг оммавий миграцияси фонида атом электр станцияси қуришни режалаштираётгани маълум бўлди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди