Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 9:00 · 24.03.2022

Путиннинг баёнотидан сўнг Европада газ нархи кескин кўтарилди

Россия Президенти Европага газ рублда сотилишини эълон қилганди.

Путиннинг баёнотидан сўнг Европада газ нархи кескин кўтарилди
Фото: Myseldon

Россия Президенти Владимир Путин «дўстона бўлмаган» давлатларга табиий газ рублда сотилишини эълон қилганидан кейин Европада газ нархи 20 фоизга ошди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Энг юқори чўққидаги газ нархи 1 мегаватт/соат учун 118,75 еврогача кўтарилди — бу биржанинг 22 мартдаги ёпилиш даражасидан қарийб 20 фоизга кўпдир. Тошкент вақти билан соат 18:40 ҳолатига кўра, Голландиядаги TTF ҳабида газ етказиб бериш бўйича шартномалар 1 мегаватт/соат учун 116,4 еврога баҳоланмоқда, бу 23 мартдаги савдолар ёпилишидан 17,9 фоизга кўпдир.

Путиннинг нутқи олдидан газ фючерслари кун давомида савдо бошланишидаги нархга нисбатан тахминан 11,5 еврога қимматлашган. Бироқ, Россия Президентининг баёнотидан сўнг, нархлар тахминан 10 дақиқада дарҳол 10 еврога кўтарилди — 1 мегаватт/соат учун 108,5 евродан 118,75 еврогача.

Шунингдек, 23 март кунги савдоларда Brent нефти ҳам қимматлашмоқда. Intercontinental Exchange маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 18:40 ҳолатига май ойидаги фючерслар бир баррель учун 120,5 долларни ташкил этган, бу нефть нархининг 4,3 фоизга ошганини кўрсатади.

Путиннинг сўзларига кўра, Россия расмийлари «ўз қадрини тўккан» валюталардан, жумладан, доллар ва евродан фойдаланишдан воз кечишни режалаштирмоқда. Ҳукумат ва Россия банки бир ҳафта ичида хорижий импортчилар Россиянинг ички бозорида рублни қандай сотиб олишлари ҳақида ўйлашлари керак.

«Россия газни шартномаларда кўрсатилган ҳажмлар, нархлар ва нарх тамойилларига мувофиқ етказиб беришда давом этади», — деди Путин.

Аввалроқ Германия ва Қатар газ бўйича узоқ муддатли ҳамкорликка келишиб олгани хабар қилинганди. Шунингдек, Германиянинг энг йирик энергетика компанияси Россиядан газ сотиб олишни тўхтатгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди