Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:14 · 21.07.2022

Apple носоз клавиатуралар сабаб мижозларига 50 млн доллар тўлайди

Мижозлар Apple’ни судга бериб, компания функционал муаммолар ҳақида билганини, бироқ буни яширганини таъкидлади. 

Apple носоз клавиатуралар сабаб мижозларига 50 млн доллар тўлайди

Apple эски MacBook’ларнинг носоз клавиатуралари бўйича суд ишини ҳал қилиш учун эллик миллион доллар тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.

Apple 2015 йил янги механизм — «капалак»ни тақдим этди. Орадан кўп ўтмай, фойдаланувчилар клавиатурадаги тугмачаларнинг ёпишиши ва ишламай қолаётгани ҳақида гапира бошлади. Бундан ташқари, янги механизмни чанг ва бошқа элементлардан тозалаш қийин эди.

Мижозлар Apple’ни судга бериб, компания функционал муаммолар ҳақида билганини, бироқ буни яширганини таъкидлади. Apple MacBook’ларни расмий алмаштириш дастурини таклиф қилди, аммо янги клавиатуралар эскилари билан бир хил эди.

Компания 2019 йил охирида янгиланган клавиатура дизайнини тақдим этди, аммо бу пайтда мижозлар судга даъво аризаси киритиб бўлган эди.

Apple компенсация тўлашга рози бўлди, бироқ муаммо ҳақидаги маълумотни қасддан яширганини рад этди.

Келишув шартномаси 2015-2019 йилларда АҚШнинг еттита штати: Калифорния, Флорида, Иллинойс, Мичиган, Ню-Жерси, Нью-Йорк ва Вашингтонда MacBook, MacBook Air ва MacBook Pro’нинг аксарият моделларини сотиб олган мижозлар учун амал қилади.

Юристларнинг фикрича, клавиатурани бир неча марта алмаштирган кишиларга максимал 395 доллардан тўланади. Клавиатурани бир марта алмаштирганлар эса 125 доллардан олади, алоҳида тугмаларни тузатганларга 50 доллардан берилади. Харидорлар, шунингдек, қурилмани сотиб олгандан кейин тўрт йил давомида бепул таъмирлатиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Мижозларнинг вакили бўлган Girard Sharp ва Chimicles Schwartz Kriner & Donaldson-Smith адвокатлик фирмалари 15 миллион долларгача компенсация талаб қилишлари мумкин. Бу Apple томонидан тўланадиган умумий эллик миллион доллардан олиб қолинади.

Россиянинг Федерал антимонополия хизмати 19 июль куни Apple компаниясини мамлакатнинг монополияга қарши қонунчилигини бузган деб топди. Компания иловаларни ишлаб чиқиш бозоридаги ҳукмрон мавқейини суиистеъмол қилганликда айбланди.

Apple эндиликда 552 миллион рубль миқдоридаги жаримани тўлаши керак бўлади.

Мавзуга доир:

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди