Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 17:20 · 19.07.2022

Apple янги ходимларни ишга олишни камайтиради

Шу тариқа, компания юз бериши мумкин бўлган рецессияга тайёрланмоқда.

Apple янги ходимларни ишга олишни камайтиради

Apple янги ходимларни ишга ёллашни камайтирмоқчи, шунингдек, иш ҳақи харажатларини ҳам пасайтириш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Шу тариқа, компания юз бериши мумкин бўлган иқтисодий турғунликка тайёрланмоқда. Ушбу хабардан сўнг Apple акциялари икки фоизга арзонлашди.

Компаниянинг бу қарори АҚШ ва дунёга эҳтимолий рецессия хавфи таҳдид солаётган бир пайтда янада эҳтиёткорроқ бўлиш истаги билан боғлиқ.

Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, янги ёндашув умумкорпоратив сиёсат бўлмайди. Ўзгариш барча жамоаларни эмас, фақатгина компаниянинг айрим бўлинмаларини қамраб олади. Манбалар шунингдек, Apple 2023 йилда ҳам янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг «тажовузкор» суръатини сақлаб қолишда давом этишини маълум қилди.

Apple хабарга изоҳ беришдан бош тортган. Ушбу янгиликдан сўнг Nasdaq биржасидаги Apple акциялари икки фоизга арзонлашиб, 147,2 долларни ташкил қилди.

Bloomberg 2022 йил май ойида ёзганидек, Apple бошқарув кенгашига аралаш — виртуал ва кенгайтирилган реаллик гарнитурасини тақдим этди. «Тақдимот маҳсулот яқин вақт ичида сотувга чиқарилишини англатади», дея қайд этган нашр.

Компания ўзининг сўнгги янги маҳсулоти — Apple Watch’ни 2015 йилда тақдим этган эди.

Июнь ойининг ўрталарида The Wall Street Journal нашри билан суҳбатлашган иқтисодчилар АҚШда 2023 йил учун рецессия хавфи прогнозларини қирқ тўрт фоизгача оширди. Нашр таъкидлашича, бундай кўрсаткич, одатда, фақат ҳақиқий рецессия ёқасида ёки у юз берган вақтда кузатилади.

Кейинроқ, июль ойи бошида JPMorgan таҳлилчилари АҚШ иқтисодининг прогнозларини пасайтирди — уларнинг фикрича, Қўшма штатлар иқтисоди рецессияга «хавфли даражада яқин». Прогнозга кўра, АҚШда йилнинг иккинчи чорагида ялпи ички маҳсулотнинг йиллик бир фоиз ўсиши кузатилади (аввалги прогнозда икки ярим фоиз эди).

«Кейинги чоракда ҳам худди шундай ўсиш кутилаётган бўлса, тўртинчи чоракда автомобиль ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва инфляциянинг секинлашуви ҳисобига ўсиш бир ярим фоизгача ошиши мумкин», — дейди иқтисодчилар.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристалина Георгиева 2023 йилда глобал рецессия хавфи ортиши, бироқ дунё келаси йилнинг бошидаёқ унга дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Унинг сўзларига кўра, иқтисодий ўсишнинг секинлашиши нарх барқарорлигини тиклаш учун «зарурий тўлов» бўлиши мумкин.

Аввалроқ Google ҳам рецессия хавфи туфайли янги ходимларни ишга олишни камайтиришини маълум қилган эди. Бундан ташқари май ойида Snap ва Lyft ишга қабул қилишни секинлаштиришини маълум қилган бўлса, Tesla ишчилари сонини ўн фоизга қисқартиришини эълон қилди. Microsoft ҳам иш ўринларини қисқартирмоқчи эканини айтган.

Мавзуга доир:

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди