Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 14:10 · 12.07.2022

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш фикридан қайтганидан сўнг тармоқ акциялари тушиб кетди

Маск бош директор лавозимида ишловчи Tesla компанияси акциялари ҳам олти ярим фоизга арзонлашган.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш фикридан қайтганидан сўнг тармоқ акциялари тушиб кетди

Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувдан чиққани сабабли тармоқ акциялари ўн бир фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда CNBS телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Маск бош директор лавозимида ишловчи Tesla компанияси акциялари ҳам олти ярим фоизга арзонлашган. Ижтимоий тармоқ сохта аккаунтлар ва спам-ботлар ҳақида маълумот бермагани боис 9 июль куни Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни бекор қилди.

Маскнинг вакиллари ижтимоий тармоқни Tesla ва SpaceX раҳбари билан келишувнинг бир қанча бандларини бузганликда айблади. Шу куни Twitter акциялари нархи савдоларда етти фоизга тушиб кетди.

Bloomberg нашри воқеадан хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, келишув бекор қилинганидан сўнг Twitter раҳбарияти SpaceХ ва Tesla асосчисини судга беради.

«Ижтимоий тармоқ эгалари компанияларнинг қўшилиш ишларига ихтисослашган Wachtell, Lipton, Rosen & Katz адвокатларини ёллаган», — дейди нашр суҳбатдошлари.

Апрель ойи бошида Маск Twitter’нинг тўққиз-у икки фоиз улушини қўлга киритиб, тармоқнинг энг йирик акциядорлардан бирига айланди, шундан сўнг у Twitterни бутунлай сотиб олиш ва спам-ботларни ўчириб ташлаш режасини эълон қилди.

Шартнома лойиҳасига кўра, ижтимоий тармоқ акциядорлари ҳар бир оддий акция учун 54,20 доллардан олиши керак эди.

Reuters нашри маълумотларига кўра, 2 май кунги Twitter ҳисоботида айтилишича, сохта ёки спам аккаунтлар тармоқнинг умумий «монетизация қилинувчи ҳар кунги фаол фойдаланувчилари»нинг беш фоизидан камроғини ташкил қилади.

Бироқ Маск сохта аккаунтлар сонини аниқлаш учун ўзи тест ўтказишга қарор қилди. У юзта тасодифий аккаунтни танлаб, сохта аккаунтлар барча фойдаланувчиларнинг камида йигирма фоизини ташкил қилади, деган хулосага келди.

Май ойи ўрталарида миллиардер Twitter сохта аккаунтлар сони беш фоиздан ошмагани ҳақидаги ҳисобот бермагунга қадар битимни ёпмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Аввалроқ Илон Маскнинг жамоаси Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишини молиялаштириш бўйича инвесторлар билан ўтказилаётган музокараларни тўхтатганди.

Кейинчалик миллиардер микроблоглар платформасини сотиб олишдан бош тортди.

Агар Маск келишувдан қайтса, бу суд жараёнига сабаб бўлади. Шартнома шартларига кўра, Маск харидни бекор қилиш учун 1 миллиард доллар тўлаши керак.

Ҳуқуқий экспертларнинг тушунтиришича, агар келишувдан чиқиш сабаби компаниянинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаса, Маск Twitter’ни харид қилишга мажбурланиши мумкин.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди