Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 14:29 · 08.07.2022

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича музокараларни тўхтатди

Шартнома шартларига кўра, Маск харидни бекор қилиш учун 1 млрд доллар тўлаши керак.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича музокараларни тўхтатди

Илон Маскнинг жамоаси Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишини молиялаштириш бўйича инвесторлар билан ўтказилаётган музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда Washington Post газетаси учта манбага таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, Маск жамоаси сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар ва спам-ботлар ҳақидаги маълумотларни текшириш имкони йўқлиги сабабли Twitter бизнеси истиқболларини баҳолай олмаслиги ҳақидаги хулосага келганидан сўнг инвесторлар билан муҳокамани тўхтатган.

Twitter аввалроқ ижтимоий тармоқнинг корпоратив мижозлари учун маълумотлар базасидан транзакция маълумотларини иккинчи томонга узатган — у реал вақт режимида твитлар ёзувини, платформада нашрлар қилинадиган қурилмалар ва аккаунтлар сонини ўз ичига олади.

Газета суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Маскнинг жамоаси тез орада келишув билан боғлиқ вазиятни тубдан ўзгартирувчи қарорлар қабул қилиши мумкин. Манбалар бу айнан қайси қарорлар эканига аниқлик кирита олмади.

Технологик компаниялар акцияларининг глобал сотилиши Маскнинг Twitter’ни сотиб олиш учун зарур бўлган маблағни йиғиш учун ишлатган соф бойлигига жиддий зарба берди.

Агар Маск келишувдан қайтса, бу суд жараёнига сабаб бўлади. Шартнома шартларига кўра, Маск харидни бекор қилиш учун 1 миллиард доллар тўлаши керак.

Ҳуқуқий экспертларнинг тушунтиришича, агар келишувдан чиқиш сабаби компаниянинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаса, Маск Twitter’ни харид қилишга мажбурланиши мумкин.

Twitter ва Маск: сўнгги воқеалар

Маскнинг провокацион твитлари ва оммавий изоҳлари масалаларни мураккаблаштиради. У Twitter раҳбариятини танқид қилди ва компания платформадаги ботлар сони ҳақида жамоатчиликни чалғитаётганини айтди.

Миллиардер қўшимча маълумотга эга бўлмагунча келишувни тўхтатиб қўйди. Twitter сотувни якунлаш ниятида. Кетма-кет етти савдо кунида пасайган акциялар 17 май, сешанба куни 2,9 фоизга ошиб, 38,47 долларни ташкил қилди.

Бу ҳали ҳам таклиф нархидан анча паст бўлиб, инвесторнинг келишувга шубҳа билан қарашини кўрсатади.

Аввалроқ Илон Маск Twitter’ни сотиб олишга камроқ шахсий пул сарфлаш йўлини қидираётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, миллиардер Twitter’ни айрим фойдаланувчилар учун пуллик қилишни таклиф этди.

Шунингдек, Microsoft асосчиси Билл Гейтс Tesla бош директори Илон Маск Twitter’ни сотиб олганидан кейин, айниқса, ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумотлар тарқалишидан хавотир кучаяётган бир пайтда платформа қандай ўзгариши номаълумлигини айтди.

Шунингдек, Маск Twitter’ни сотиб олиш ишлари тугаганидан сўнг бир неча ой давомида компанияга вақтинчалик бош директор бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Илон Маск инвесторлар учун Twitter’ни 2028 йилгача ривожлантириш бўйича тақдимот тайёрлади, унда Маск компаниянинг йиллик даромадини беш бараварга, яъни 26,4 миллиард долларгача оширишга ваъда берди.

Дунёнинг энг бой миллиардери Илон Маскнинг айтишича, Twitter билан тузилган битим «пастга қараб» қайта баҳоланиши мумкин.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди