Кадастр ҳужжати бепул бўлди

17:28 · 01.10.2022

Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди

16:03 · 01.10.2022

Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди

14:21 · 01.10.2022

Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди

12:44 · 01.10.2022

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди

11:25 · 01.10.2022

Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?

21:32 · 30.09.2022

Ўзбекистонда 4,5 млн нафарга яқин фуқароларнинг мол-мулк солиғидан қарзи борлиги малум бўлди

19:49 · 30.09.2022

Apple Россиядаги ходимларини Қиргизистонга кўчирди

18:45 · 30.09.2022

Урганч, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан Саудия Арабистонига мунтазам авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

17:11 · 30.09.2022

Ўзбекистон олтин захираларини оширди

15:29 · 30.09.2022

Президент «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни имзолади

13:42 · 30.09.2022

Ўзбекистон глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида энг юқори кўрсаткични қайд этди

12:13 · 30.09.2022

Ўзбекистондаги майнерлар ҳар ой 3 млн сўм, крипто-биржалар эса 120 млн сўмдан йиғим тўлайди

10:53 · 30.09.2022

Uzbekistan Airways фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтариш тартибини соддалаштиради

23:09 · 29.09.2022

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади

21:37 · 29.09.2022

Uzbekistan Airports парвозларни кузатиш учун Telegram бот ишга туширди

20:07 · 29.09.2022

АҚШ ўзбек пахтасига қўйилган чекловларни олиб ташлади

18:34 · 29.09.2022

Туркияда «Мир» карталаридан фойдаланадиган банк қолмагани сабабли норозилик намойишлари бошланди

13:44 · 29.09.2022
Таҳлил 22:20 · 12.02.2022

Ҳар 4 соатда янги ресторан очган KFC, Намангандан Россия шаҳарларига бошланган қатновлар ва Rivian’дан 20 млн акция сотиб олган Сорос — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Ҳар 4 соатда янги ресторан очган KFC, Намангандан Россия шаҳарларига бошланган қатновлар ва Rivian’дан 20 млн акция сотиб олган Сорос — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 11 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Намангандан Россия шаҳарларига бошланган қатновлар

Намангандан Россиянинг 9 та шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланди. 2022 йилнинг 30 январидан бошлаб Uzbekistan Airways «Шарқий» хаб лойиҳасини ишга туширди. Унинг доирасида Uzbekistan Airways Express Намангандан Москва, Перм, Оренбург, Омск, Самара, Иркутск, Краснодар, Екатеринбург, Новосибирск ва Уфага авиақатновларни амалга оширишни бошлади.

Маълумот учун, Наманган–Москва–Наманган йўналиши бўйича мунтазам қатновлар жума ва якшанбадан ташқари ҳар куни «тўлиқ эконом» форматида амалга оширилмоқда.

Наманган–Москва йўналишида авиачипта нархи 1 миллион 737 минг 245 сўмдан, Наманган–Москва–Наманган йўналишида эса 3 миллион 244 минг 58 сўмдан бошланади. Нархлар 11 февраль ҳолатига кўра амал қилади.

5 трлн долларлик маррадан кимлар ўтади?

Apple, Microsoft, Amazon, Tesla ва Nvidia 5 триллион долларлик чегарани бузган биринчи глобал компаниялар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Европанинг етакчи брокери XTB ўзининг янги тадқиқотида маълум қилди.

XTB таҳлилчилари компанияларнинг 2010 йилгача бўлган тарихий бозор капиталлашувини кўриб чиққан ва кейин уларнинг ўртача йиллик ўсиш суръатларини таҳлил қилган. Шундай қилиб, уларнинг прогнозларига кўра, Apple 2028 йилда, Microsoft ва Amazon — 2035 йилга бориб, Tesla и Nvidia — 2066 йилга бориб 5 триллион доллар қийматига етиши мумкин.

Асосий даъвогарлардан ташқари, аср охирига келиб TSMC (2078 йилга келиб), Tencent (2083 йилга келиб) ва UnitedHealth (2090 йилга келиб) ҳам худди шундай муваффақиятга эриша олади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Berkshire Hathaway, Visa, Samsung, Home Depot ва LVMH даромадлари 2100 йилга келиб 4 триллион доллардан сал камроқни ташкил этади.

Қайд этилишича, Netflix рўйхатга киритилган компаниялар орасида йўқ. XTB стриминг хизмати жуда катта рақобатга эга деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, McDonald’s ва Starbucks бу кўрсаткичга эриша олмайди, чунки брендлар машҳурлигига қарамай, улар ўртача кўрсаткични намойиш этадилар.

Шунингдек, Saudi Aramco, Alphabet, PayPal, Alibaba, Meituan ва Meta ҳам рўйхатда йўқ. Meta 1 триллион доллар остонасида эди, бироқ 2021 йилнинг тўртинчи чораги учун ҳисобот эълон қилинганидан сўнг унинг акциялари 23 фоизга тушиб кетган ва у 250 миллиард доллар қийматини йўқотган. Компаниянинг капиталлашуви атиги 620 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Шоҳруҳ Раҳимов — Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги раҳбари

Шоҳруҳ Раҳимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kommers.uz‘га хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Шоҳруҳ Раҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг турли таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар ва тармоқ бирлашмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Агентликнинг асосий функция ва вазифалари давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарзлар орқали амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш, инвестициявий таклифларни лойиҳаолди баҳолаш, лойиҳа ташаббускорларига техник топшириқ ва зарур лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашишдан иборат.

Rivian’дан 20 млн акция сотиб олган Сорос

Миллиардер ва сармоядор Жорж Сорос электромобиль ишлаб чиқарувчи Rivian компаниясининг 20 миллионга яқин акцияларини сотиб олди.

Маълумотларга кўра, Жорж Сорос харидни 2021 йилнинг тўртинчи чорагида амалга оширган. Ўша пайтда акциялар қиймати 2 миллиард долларга яқин бўлган.

Ушбу харид Soros Fund Management компаниясини ҳали биринчи электромобиль ишлаб чиқаришни бошламаган компаниянинг асосий инвесторларидан бирига айлантирган. 20 фоиз улуши Amazon’га тегишли бўлган Rivian электрон тижорат компаниясига 100 мингдан ортиқ электр юк машиналарини етказиб бериши кутилмоқда.

Чорак якунига кўра, портфелдаги Америка акцияларининг қиймати 1,2 миллиард долларга ошиб, 6,5 миллиард долларни ташкил этган. Жамғарма бошқарувидаги активларнинг умумий қиймати 28 миллиард доллардан ошган.

Нефть нархидан яна бир рекорд

Brent фючерслари 2014 йилнинг кузидан бери биринчи марта 95 доллардан ошди. Маълум қилинишича, Brent маркали нефтнинг бир баррели нархи 95 доллардан ошган, бу 2014 йилнинг кузидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Нефть геосиёсий таранглик, жумладан Украина атрофидаги, ортиб бораётган бир пайтда кўтарилмоқда.

Қайд этилишича, 11 февраль кунги савдоларда Brent нефтининг 2022 йил апрели учун етказиб бериладиган фючерслари 4 фоиздан кўпроққа ошиб, 95 доллардан қимматроққа сотилган. Бу 2014 йил октябрь ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Нефть нархи сўнгги бир неча ҳафта ичида таклиф танқислиги ва талабнинг тикланиши фонида ўсиб бормоқда. Хом ашё нархининг ошишига Шарқий Европа ва Яқин Шарқдаги геосиёсий таранглик сабаб бўлмоқда.

Жумладан, 11 февраль куни кечқурун Россиянинг Украинага бостириб кириши кутилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида нефть, доллар ва евро ҳам кўтарилган. АҚШ Россия президенти Владимир Путин аллақачон ҳужум ҳақида қарор қабул қилган ва бу ҳақда ҳарбийларни огоҳлантирган, деб ҳисоблайди.

Intel’дан майнинг учун супер чип

Intel биткоин майнинги учун оддий процессорлардан 1000 баравар кучли бўлган чип яратди. Қайд этилишича, Intel’нинг график процессорлар бўлими бошлиғи ва катта вице-президенти Ража Кодури компания 2022 йилда криптовалюта «қазиб олиш» учун махсус Bonanza Mine процессорини чиқаришини маълум қилган.

Чип 2022 йил охирида етказиб берилади. Intel’нинг дастлабки мижозлари орасида Twitter’нинг собиқ бош директори Жек Дорси Block (собиқ Square), шунингдек, Argo Blockchain ва GRIID Infrastructure майнинг компаниялари бор.

Intel ҳали янги чипнинг техник хусусиятларини ошкор қилмаган, у ҳақида батафсил маълумот 23 февраль куни ISSCC (Халқаро қаттиқ жисмли схемалар конференцияси)да тақдим этилади. Бироқ, раҳбар Кодурининг таъкидлашича, унинг ҳар бир ваттга ишлаши SHA-256 алгоритмига асосланган анъанавий майнинг процессорларидан 1000 баравар юқоридир.

Ҳар 4 соатда янги ресторан очган KFC

Yum! Brands 2021 йил ҳар тўрт соатда янги KFC ресторани очди. Yum! Brands компанияси — Kentucky Fried Chicken (KFC), Taco Bell ва Pizza Hut каби йирик тармоқлар эгаси 2021 йили 4200 та янги савдо нуқталарини очган. Компания бош директори Девид Гиббс кенгайишнинг бундай тезлигини саноат учун рекорд деб атаган.

«Бу бизнесдаги 32 йиллик фаолиятим давомида мен ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганман», — деган Гиббс компания акциядорларининг чораклик йиғилишида.

Энг катта ўсиш KFC’га тўғри келган. У 2,4 мингдан ортиқ пункт очган бўлса, 400 га яқин нуқтани ёпган. Яъни, янги KFC ресторани тахминан ҳар тўрт соатда очилган. Бошқа брендларни ҳисобга олган ҳолда, Yum! Brands ўртача ҳар икки соатда янги манзил очган.

Янги KFC очилишларининг тахминан 40 фоизи Хитойга тўғри келган. 2021 йили турли маркали муассасаларнинг ёпилиши билан Yum! Brands бутун дунё бўйлаб ресторанлар сонини 53 мингтага кўпайтирган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Кадастр ҳужжати бепул бўлди
Янгиликлар 17:28 · 01.10.2022
Кадастр ҳужжати бепул бўлди
Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди
Янгиликлар 16:03 · 01.10.2022
Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди
Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди
Янгиликлар 14:21 · 01.10.2022
Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди
Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди
Янгиликлар 12:44 · 01.10.2022
Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди
Янгиликлар 11:25 · 01.10.2022
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 21:32 · 30.09.2022
Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?