Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

Июнда миллий валютадаги депозитлар ўртача номинал даромадлилиги майдаги 17,1 фоиздан кейин йиллик 17,6 фоизгача ошди.

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

Июнь ойида миллий валютадаги банк депозитлари бўйича ўртача ставка май ойидаги 17,1 фоиздан кейин йиллик 17,6 фоизгача ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида айтилади.

Бу февраль ойидан бери қайд этилган биринчи ўсишдир. Бироқ ойлик ўсишга қарамай, сўмдаги депозитларнинг номинал даромадлилиги (инфляция ва инфляцион кутилмалар ҳисобга олинмаган ҳолда) ўтган йил июнь ойидаги даражадан 2,2 фоиз бандига паст бўлиб қолмоқда. Ўшанда ўртача ставка 19,7 фоизни ташкил этган.

Бир ой ичида энг сезиларли ўсиш муддати бир йилгача бўлган депозитлар бўйича қайд этилди — ставка 14,7 фоиздан 15,4 фоизгача кўтарилди. Бироқ 2025 йил июнь ойига нисбатан у 3,4 фоиз бандига пасайган.

Муддати бир йилдан ортиқ бўлган омонатлар бўйича ўртача даромадлилик деярли ўзгармади ва йиллик 18,1 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилги даражадан 1,8 фоиз бандига паст.

Аҳоли омонатлари

Жисмоний шахсларнинг сўмдаги депозитлари бўйича ўртача ставка пасайишда давом этиб, июнь ойида йиллик 19,2 фоизни ташкил қилди. Бу 2021 йил март ойидан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бир ой ичида ставка 0,4 фоиз бандига, бир йилда эса 2,1 фоиз бандига пасайди.

Энг катта пасайиш аҳолининг қисқа муддатли омонатларида кузатилди. Муддати бир йилгача бўлган депозитлар бўйича ставкалар йиллик 17,4 фоиздан 16,6 фоизгача тушди. Бу ўтган йил июнь ойига нисбатан 3,9 фоиз бандига кам.

Аҳолининг узоқ муддатли омонатлари бўйича банклар ўртача йиллик 19,6 фоиз таклиф қилди. Май ойида бу кўрсаткич 19,9 фоиз, бир йил аввал эса 21,5 фоиз бўлган.

Бизнес депозитлари

Июнь ойида юридик шахсларнинг сўмдаги депозитлари бўйича ўртача ставка бироз ошиб, йиллик 15,2 фоиздан 15,3 фоизгача кўтарилди. Ўтган йил июнь ойига нисбатан у 2,6 фоиз бандига пасайган.

Муддати бир йилгача бўлган корпоратив депозитлар бўйича даромадлилик май ойидаги 14,3 фоиздан 14,8 фоизгача ошди. Бир йил аввал ўртача ставка 18 фоизни ташкил этган.

Бизнеснинг узоқ муддатли депозитлари бўйича ставкалар, аксинча, йиллик 15,9 фоиздан 15,5 фоизгача пасайди. Бу 2025 йил июнь ойидаги даражадан 2,3 фоиз бандига паст.

Валютадаги омонатлар

Июнь ойида хорижий валютадаги депозитлар бўйича ўртача ставкалар май ойидаги кескин ўсишдан кейин 5,5 фоиздан 4,5 фоизгача пасайди. Йиллик ҳисобда кўрсаткич деярли ўзгармаган — ўтган йил июнь ойида у 4,6 фоизни ташкил этган.

Пасайиш асосан қисқа муддатли валюта депозитлари ҳисобига кузатилди. Уларнинг ўртача даромадлилиги йиллик 5,4 фоиздан 3 фоизгача тушди. Муддати бир йилдан ортиқ омонатлар бўйича ставкалар камроқ пасайиб, 5,7 фоиздан 5,5 фоизгача тушди, бироқ барибир 2025 йил июнь ойидаги даражадан 0,7 фоиз бандига юқори бўлиб қолди.

Аҳоли учун валютадаги омонатларнинг ўртача даромадлилиги йиллик 5,3 фоизни ташкил қилди ва бир ой ичида деярли ўзгармади. Ўтган йил июнь ойига нисбатан кўрсаткич 0,5 фоиз бандига ошган.

Жисмоний шахсларнинг қисқа муддатли валюта омонатлари бўйича ставкалар 2,7 фоизгача пасайди, узоқ муддатли омонатлар бўйича эса йиллик 5,7 фоизгача ошди.

Юридик шахсларнинг валютадаги депозитлари бўйича ўртача даромадлилик май ойидаги 5,6 фоиздан июнь ойида 3,8 фоизгача тушди. Ўтган йил июнь ойига нисбатан кўрсаткич 0,5 фоиз бандига пасайган.

Бизнеснинг қисқа муддатли валюта депозитлари бўйича ставкалар 5,5 фоиздан 3,1 фоизгача, узоқ муддатлилари бўйича эса 6,3 фоиздан 4,9 фоизгача пасайди.

Депозитларнинг реал даромадлилиги

Аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича реал даромадлилик, яъни номинал ставкадан инфляцион кутилмалар чиқариб ташланган кўрсаткич, июнь ойида 8,3 фоизни ташкил этди. Бу май ойидаги даражадан 0,4 фоиз бандига паст, бироқ ўтган йил июнь ойига нисбатан 1,1 фоиз бандига юқори.

Юридик шахслар депозитлари бўйича реал ставка июнь ойида май ойидаги 4,7 фоиздан 4,9 фоизгача кўтарилди. 2025 йил июнь ойига нисбатан кўрсаткич 0,5 фоиз бандига пасайган.

Шу тариқа, аҳоли омонатларининг номинал даромадлилиги пасайганига қарамай, уларнинг реал даромадлилиги ўтган йилги даражадан юқори бўлиб қолмоқда. Бизнес учун бу кўрсаткич, аксинча, бир ой ичида бироз тикланган бўлса-да, ҳали ҳам бир йил аввалги даражадан паст.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида сўмдаги кредитлар бўйича ўртача ставка йиллик 21,6 фоизгача пасайган — бир ойда 0,4 фоиз бандига, бир йилда эса 1,4 фоиз бандига. Бизнес учун банк кредитлари 21,8 фоизгача арзонлашиб, 2023 йил октябридан буён энг паст даражага тушган, айни пайтда аҳоли учун кредит ставкалари бироз ошган.

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Янгиликлар 10:12 · 06.08.2026
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Янгиликлар 14:06 · 05.08.2026
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди