Нефть нархи пастлади
Лондоннинг ICE биржасида Брент маркали нефть нархи 11 январдан бери илк бор баррелига 82 доллардан пастга тушиб кетди

Лондоннинг ICE биржасида Брент маркали нефть нархи 11 январдан бери илк бор баррелига 82 доллардан пастга тушди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 06:43 ҳолатига кўра, ушбу c тоифали ёқилғи нархи 81,19 долларга тушди. Соат 07:37 ҳолатига кўра, Брент маркали нефть февраль фючерслари бир баррели учун 81,73 доллардан сотилмоқда.
Охирги марта Брент нефтининг нархи 2022 йилнинг бошида кузатилган бўлиб, 10 январда бир баррель учун 81,37 долларни ташкил қилганди.
Шу билан бирга, WTI нефтининг февраль фючерслари Тошкент вақти билан соат 05:17 ҳолатига кўра, 2,6 фоизга пасайиб, бир баррель учун 74,42 долларни ташкил қилди.






