Ўзбекистонда парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди
Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Ўзбекистонда парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди. «Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори 2500 сўм этиб белгиланди (илгари 1000 сўм эди).
Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда айрим имтиёзли солиқ тўловчилардан ҳисобланган сумманинг бир фоизи ундирилиши ҳақида хабар берилганди.






