Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

16:07 | 20.5.22

Ўзбекистон Шаффофлик ва солиқ мақсадларида маълумот алмашиш бўйича глобал форумга аъзо бўлди

14:40 | 20.5.22

Кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди — таҳлил

12:30 | 20.5.22

Корея Эскимбанки жамғармаси Фармацевтика техник университети учун Ўзбекистонга 87,7 млн доллар қарз беради

9:24 | 20.5.22

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм раҳбарлари учрашди — фото

19:36 | 19.5.22

IT Park резидентлари экспорти ҳажми 100 млн долларга етиши кутилмоқда

17:33 | 19.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушди, рубль яна кўтарилди

16:06 | 19.5.22

Шерзод Шерматов SAP компаниясига Ўзбекистонда минтақавий офис очишни таклиф қилди

14:23 | 19.5.22

Ипакчилик ва қоракўлчилик бўйича айрим солиқ имтиёзлари муддати узайтирилади

12:51 | 19.5.22

Хитой Ғарб чекловларини бузмаслик учун Россияга техника экспортини кескин қисқартирди

10:43 | 19.5.22

Нью-Йорк Amazon’ни ҳомиладор ходимлар ва ногирон ишчиларни камситишда айблади

9:21 | 19.5.22

Ходимлар беқарор ҳолатда: Илон Маск билан келишув олдидан уч нафар топ-менежер Twitter’ни тарк этди

18:15 | 18.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушди

16:15 | 18.5.22

Apple смартфонлар учун мослашувчан рангли дисплейни синаб кўради

14:05 | 18.5.22

Давлат ва бизнес ўртасида самарали мулоқот тизимини яратиш бўйича фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди

12:05 | 18.5.22

Президент топшириғи бажарилди: UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди

12:00 | 18.5.22

Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

10:40 | 18.5.22

Сўров: ўзбекистонлик тадбиркорлар апрелдаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолади?

9:18 | 18.5.22

Ўзбекистонлик дастурчи қизларни мақтаган Путин, «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун, миллиардерга айланган режиссёр — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Ўзбекистонлик дастурчи қизларни мақтаган Путин, «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун, миллиардерга айланган режиссёр — кунлик дайжест
Фото: Bloomberg

Яқин соатларда 2021 йилнинг 13 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

«Ипотека банк» ва 404 млрд сўмлик фойда

«Ипотека банк» Молия ҳисоботлари халқаро стандартлари (МҲХС) ҳисоботи бўйича юқори операцион кўрсаткичлар ва харажатларни самарали бошқариш ҳисобига 404,4 миллиард сўм соф фойда олишга эришди. Маълум қилинишича, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида, МҲХС ҳисоботи бўйича «Ипотека банк» АТИБ юқори операцион кўрсаткичлар ва харажатларни самарали бошқариш ҳисобига 404,4 миллиард сўм соф фойда олишга эришган. Таъкидланишича, ушбу кўрсатгич 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 70 фоизга кўпдир.

Қайд этилишича, «Ипотека банк» халқаро тажрибага асосланган корпоратив бошқарувни интеграция қилиб бориш билан бирга, нуфузли институционал инвесторлардан капитал жалб қилиш тажрибасига эга. Шунингдек, Ўзбекистонда стратегик инвестор томонидан хусусийлаштирилган биринчи банк бўлиши кутилмоқда.

Комиссияни пасайтираётган Visa

Visa халқаро тўлов тизими йирик бозорлар учун карталар орқали тўлов тарифларини пасайтиришга қарор қилди. Маълум қилинишича, компания Wildberries билан турли тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга оширишда чегирмалар бўйича келишмовчиликдан сўнг шундай қадам ташлаган. Ozon, Wildberries ва бошқалар янги дастур иштирокчиларининг мезонларига тўғри келади.

Ёзилишича, 2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган қоидаларга кўра, йирик интернет-дўконлар учун тўлов учун картани қабул қилиш учун комиссия миқдори товар қийматининг 1,2 фоизидан 1,5 фоизигача бўлади. Илгари Visa йирик онлайн-ритейлерлар учун алоҳида тарифларга эга эмас эди.

«Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 12 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлисга киритилди. Маълум қилинишича, 10 та боб ва 58 та моддадан иборат қонун лойиҳасини тайёрлашда Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва АҚШ Ғазначилигининг 13 нафар эксперти иштирок этган. Лойиҳа юзасидан 9 та вазирлик ва идоранинг экспертиза хулосалари олинган.

Хабарга кўра, қонун лойиҳасида давлат қарзини бошқаришга доир асосий қоидалар ва давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан энг юқори миқдори белгиланмоқда.

Миллиардерга айланган режиссёр

«Узуклар ҳукмдори» фильми режиссёри Питер Жексон видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи Unity Software компанияси билан тузилган шартнома сабабли миллиардерга айланди. Ҳафта бошида, 9 ноябрь куни Unity Software компанияси Жексон шериклари билан асос солган Янги Зеландия махсус эффектлар студияси Weta Digital активларининг бир қисмини сотиб олди. Битим қиймати 1,6 миллиард долларни ташкил этди.

Forbes’нинг консерватив ҳисоб-китобларига кўра, келишув Жексонни расман миллиардерга айлантиради. Нашрнинг Янги Зеландия реестри маълумотларига таяниб ёзишича, Жексон ва унинг севгилиси Фрэн Уолш Weta Digital’нинг 60 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Битим шартларига кўра, Unity Software Weta Digital акциядорларига 1 миллиард доллар нақд пул, қолганини эса ўз улушларида тўлайди. Келишув натижасида Жексон тахминан 600 миллион доллар нақд пул ва 375 миллион доллар Unity Software акцияларига эга бўлади.

BMW’CE 04 электроскутерини сотувга чиқарди

BMW компанияси BMW Motorrad Definition CE 04 концептуал велосипедидан илҳомланиб ишланган CE 04 электроскутерини сотувга чиқарди. Моделнинг амалдаги дизайни 2020 йилда намойиш этилган прототип билан деярли бир хил. Оғирлиги 230 килограмм бўлган скутер 42 от кучига эга электр мотор ва 8,9 кВт/соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланган. У зарядсиз 130 километргача масофани босиб ўтишни таъминлайди.

BMW CE 04 бир қатор электрон ҳайдовчи ассистентлари ва рақамли асбоблар панелига эга бўлди. Келажакда электроскутернинг хизмат кўрсатиш версиялари, жумладан, полиция ходимлари учун вариантлари ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Европа бозорида BMW CE 04’нинг сотуви 2022 йилда бошланади. Электроскутернинг нархи 12 минг евродан бошланади.

Туркий кенгаш давлатлари божхона тартибини стандартлаштиради

«Туркия ва туркий мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар» конференцияси доирасида туркий давлатлар учун бир хил иқтисодий нигоҳларни белгилаш мақсадида вазирлар йиғилиши ўтказилди. Қайд этилишича, учрашувда инвестициявий муҳитни тизимли такомиллаштириш бўйича мустаҳкам қонунчилик базасини яратиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш муҳимлиги қайд этилган.

Хабарга кўра, туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида имтиёзли ва эркин савдо режимларини ўрнатиш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, божхона тартиб-таомилларини стандартлаштириш ҳамда мавжуд тариф ва нотариф тўсиқларни олиб ташлаш ишлари ҳам жадаллаштирилади.

NASA астероидлар траекториясини ўзгартирмоқчи

NASA астероид парвози траекториясини ўзгартириш бўйича миссияга тайёргарликни якунламоқда. Қайд этилишича, бу лойиҳа DART (Double Asteroid Redirection Test), яъни қўш астероиднинг йўналишини синовдан ўтказиш деб номланади. DART космик кемасининг синов парвози 23 ноябрга режалаштирилган. Қурилма қўш астероид «Дидим» билан тўқнашиб, унинг орбитаси ва парвоз траэкториясини ўзгартириши керак.

Маълум қилинишича, тажриба муваффақиятли бўлса, бундай тизимлар келажакда Ерга таҳдид солувчи астероидларни йўналтириш учун ишлатилиши мумкин. DART тизими NASA томонидан Жон Хопкинс университети қошидаги Амалий физика лабораторияси билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистонлик дастурчиларни мақтаган Путин

Ўзбекистонлик 5 нафар ёш қиз «AI Journey 2021» халқаро конференциясида иштирок этди ва унинг доирасида Россия Президенти Владимир Путинга ўз лойиҳасини тақдим этиш имкониятига эга бўлди.

Таъкидланишича, лойиҳа жамоа томонидан икки ҳафта ичида ишлаб чиқилган.  Лойиҳа Ўзбекистонда «AI Journey 2021» халқаро конференцияси доирасида Россия Президенти олдида  тақдим этилган. 500 дан ортиқ иштирокчилар орасида «IT Queens» жамоаси ғолиб бўлган ва халқаро майдонга чиқиш, шунингдек, шахсан гапириб, муаммога замонавий ечимини тақдим этиш имкониятига эга бўлган. Қизлар «Data Lady» махсус номинацияси ғолиби бўлган.

«Ушбу ишланмалардан одамлар манфаати учун фойдаланиш, шунингдек, қизиқарли, чиройли ва оммабоп маҳсулотлар яратиш мумкин.  Энг муҳими эса, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ёрдамида инсонлар ҳуқуқлари бузилганда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлларини топиш мумкин.  Бу шундан далолат берадики, агар тўғри, ижобий йўналишда фикр юритилса, технологик тараққиёт билан боғлиқ бўлган барча таҳдидларга қарамай,  доимо тўғри ечимни топиш мумкин.  Ҳар доим, ҳар қачон шундай бўлган ва Худога шукур, бу сиз каби қизлар шарофати билан бугун содир бўлмоқда», — деган Владимир Путин.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Молия 16:07 | 20.5.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Ўзбекистон Шаффофлик ва солиқ мақсадларида маълумот алмашиш бўйича глобал форумга аъзо бўлди
Молия 14:40 | 20.5.22
Ўзбекистон Шаффофлик ва солиқ мақсадларида маълумот алмашиш бўйича глобал форумга аъзо бўлди
Кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди — таҳлил
Таҳлил 12:30 | 20.5.22
Кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди — таҳлил
Корея Эскимбанки жамғармаси Фармацевтика техник университети учун Ўзбекистонга 87,7 млн доллар қарз беради
Иқтисодиёт 9:24 | 20.5.22
Корея Эскимбанки жамғармаси Фармацевтика техник университети учун Ўзбекистонга 87,7 млн доллар қарз беради
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм раҳбарлари учрашди — фото
Бизнес 19:36 | 19.5.22
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм раҳбарлари учрашди — фото
IT Park резидентлари экспорти ҳажми 100 млн долларга етиши кутилмоқда
Бизнес, Технология 17:33 | 19.5.22
IT Park резидентлари экспорти ҳажми 100 млн долларга етиши кутилмоқда