Қозоғистон картошка ва сабзини Ўзбекистонга сотиб, кейин қайта сотиб олмоқчи
Қозоғистон бош вазири ўринбосари, савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин айтишича, мамлакат картошка ва сабзини марказлашган тарзда Ўзбекистонга сотиб, кейинчалик уни қайта сотиб олишни режалаштирмоқда

Қозоғистон бош вазири ўринбосари, савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин Ўзбекистонга марказлашган тарзда картошка ва сабзи сотишни режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар берди.
«Бу ерда деярли ҳамма нарсани етиштирамиз, лекин етарли миқдорда эмас. Ҳозир экспортга етарли миқдорда картошка етиштирамиз, лекин уни, айтайлик, апрелгача сақлай олмаймиз. Шунинг учун март ойининг охирида, апрелда қаердандир олиб келишга мажбурмиз.
Ҳозир Ўзбекистонга кетяпмиз, уларга бизнинг картошкамиз, сабзимиз керак. Ҳозир улар билан шартнома тузиб, марказлашган ҳолда картошка ва сабзи сотишга тайёрмиз. Март-апрел ойларида картошка ва сабзини марказлашган ҳолда улардан харид қилишимиз мумкин», деб таъкидлади Жумангарин.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон қўшимча омборлар қуриш фикри бу нотўғри.






