Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп автомобиль импорт қилаётган давлатлар
Рўйхатда Хитой етакчилик қилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан автомобиль импорт қилаётгани ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой — 6963 та;
- Корея — 5630 та;
- Россия — 4167 та;
- Қозоғистон — 3731 та;
- Польша — 1204 та;
- АҚШ — 479 та;
- Литва — 427 та;
- Таиланд — 250 та;
- Германия — 103 та;
- Япония — 88 та.
Аввалроқ, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида ҳам Ўзбекистон енгил автомобил импорт қилган асосий давлатлар орасида Хитой етакчилик қилгани ҳақида хабар берилганди.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
