Рейтинг. Ўзбекистондаги энг кўп мебель ишлаб чиқарилувчи ҳудудлар
Ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан 4,9 фоизга ошди.

Ўзбекистонда январь ойида 113 миллиард сўмлик мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида 6094 та мебель ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 113 миллиард сўмлик мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 фоизга ошган.
Қайд этилишича, республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
- Самарқанд вилояти — 13,3 фоиз;
- Андижон вилояти — 11,8 фоиз;
- Тошкент шаҳри — 10 фоиз;
- Жиззах вилояти — 9,8 фоиз.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп мебель импорт қилаётган 10 давлат хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп мебель экспорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилди.






