Тошкент метрополитени учун яна 14 та янги поезд сотиб олинади
Ўзбекистонга шу кунга қадар Россиянинг «Метровагонмаш» корхонаси ишлаб чиқарган 60 та вагондан иборат 15 та ҳаракат таркиби олиб келинган.

Тошкент метрополитени учун йилда 14 та ҳаракат таркиби ҳарид қилиниши назарда тутилган.Бу хақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йил ҳисобида «Тошкент метрополитени»да кунлик йўловчи ташиш ўрта ҳисобда 250-300 мингни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.
Хабарга кўра, Ўзбекистонга шу кунга қадар Россиянинг «Метровагонмаш» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 60 та вагондан иборат 15 та ҳаракат таркиби олиб келинган. Бундан ташқари, йўловчилар қатнови тиғиз бўлган вақтларда пойездлар ҳаракатидаги оралиқ вақт интерваллари «Чилонзор» йўналишида 3 дақиқагача, «Ўзбекистон» йўналишида еса 4 дақиқагача, «Юнусобод» йўналишида еса 7 дақиқани ташкил этмоқда.
Шунингдек, ушбу муаммони ҳал етиш борасида ҳам бир қанча масалалар кўрилаётгани маълум қилинди. 2022 йилда 14 та ҳаракат таркиби ҳарид қилиниши назарда тутилган.
Аввалроқ Тошкентда «Буюк ипак йўли» метро бекатидан ТТЗгача ерости йўли қурилиши ҳақида хабар берилганди.






