Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:00 · 21.02.2022

Тошкентдаги лойиҳалар билан танишган Мирзиёев, Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг камайиши ва «Credit Suisse банки сирлари» — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Тошкентдаги лойиҳалар билан танишган Мирзиёев, Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг камайиши ва «Credit Suisse банки сирлари» — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 21 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

«Credit Suisse банки сирлари»

Журналистлар 20 февраль куни Швейцариянинг Credit Suisse банки мижозларининг ҳисоблари ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқишига асосланган терговни эълон қилди. Бу ҳолат Швейцариянинг энг йирик банки билан юз берди.

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази (OCCRP) ва The New York Times маълумотларига кўра, ҳисобларида умумий миқдорда 100 миллиард доллардан ортиқ сумма сақланаётган 18 минг мижознинг маълумотлари интернетга сиздирилган. Лойиҳа «Credit Suisse сирлари» деб номланган.

Фото: cdn.occrp.org

Қайд этилишича, маълумотлари интернетга сиздирилган ҳисоб рақамлар Credit Suisse банкида 1940 ва 2010–йиллар оралиғида очилган. Уларнинг орасида икки ўзбекистонлик номига очилган ҳисоблар ҳам бор.

The New York Times’нинг ёзишича, ўзбекистонлик Саодат Нурзиеванинг ҳам маълумотлари интернетга сиздирилган. Унинг ҳисобида 1 миллирард 855 минг Швейцария франки (2 миллиард 22 миллион доллар) миқдорида маблағ мавжуд.

Шунингдек, Саодат Нурзиева асли ўзбекистонлик, Россияда фаолият олиб борувчи миллиардер Алишер Усмоновнинг синглиси экани айтилган.

Бундан ташқари, Гулрух Тиллаева — Тимур Тиллаевнинг холаси, унинг рафиқаси Ўзбекистон собиқ Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова. Тиллаева Credit Suisse ҳисобини унинг турмуш ўртоғи ва Марказий Осиёдаги энг йирик савдо марказларидан бири бўлган «Абу Сахий»ни бошқарган Никита Калиниченко билан баҳам кўради.

Apple’дан янги Mac

Apple компанияси 2022 йил Apple Silicon фойдасига ўз қурилмаларида Intel чипларидан фойдаланишдан бутунлай воз кечди ва компьютерларни комплекс модернизация қилишнинг учинчи босқичига ўтади.

Компания жорий йил Apple Watch Series 8, iPhone 14 ва iPad Pro каби кўплаб янги маҳсулотларни бозорга етказиб беришни режа қилган.

Bloomberg эксперти Марк Гурман асосий эътибор янги Mac’га қаратилишини таъкидламоқда. Унинг фикрича, компьютернинг янги версияси тақдимоти компаниянинг жорий йилдаги биринчи медиа-акциясида — 8 март куни тақдим этилиши мумкин. Тақдимотда катта эҳтимол билан 5G iPhone SE ва iPad Air’га ҳам эътибор қаратилади.

Apple Евроосиё Иқтисодий Комиссияси маълумотлар базасига учта янги Mac моделини киритди, улардан камида биттаси ноутбук сифатида қайд этилган.

Эксперт 2022 йилда Америка корпорацияси янги Mac mini, 13 дюймли MacBook Pro, 24 дюймли iMac, қайта ишланган MacBook Air, iMac Pro ва янгиланган Mac Pro’ларни чиқаришини кутмоқда.

Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг камайиши

2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,4 миллиард долларни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 713,9 миллион долларга камайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида сўз боради.

Захиралар, асосан, 20,7 миллиард долларга тенг олтин ва 12,5 миллиард долларга тенг хорижий валюталардан иборат. Бундан ташқари, яна 1,1 миллиард доллар халқаро захира активи мавжуд.

Маълум бўлишича, олтин-валюта захираларининг камайишига кўп жиҳатдан захиранинг валюта қисмининг камайиши сабаб бўлган. 1 ойда заҳира валютасининг ҳажми 532,6 миллион долларга камайиб, 12,54 миллиард долларни ташкил қилган.

Пулли хизмат кўрсатишни бошлайдиган божхона

Ўзбекистонда божхона органлари пулли хизмат кўрсатишни бошлайди. Маълум қилинишича, Президентнинг 18 февралдаги «‘Давлат божхона хизмати тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни имзоланган.

Ўзгартириш ва қўшимчалар бир қатор бандлардан иборат. Биринчидан, 3-модданинг 7-бандига мувофиқ божхона органларининг асосий вазифалари доираси кенгайтирилган. Божхона органларига ўз ваколатлари доирасида жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш вазифаси берилган.

Иккинчидан, 7-модда 4 ва 13-бандлар билан тўлдирилган. Уларга мувофиқ, божхона органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона аудитини ўтказиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Январь ойидаги ташқи савдо айланмаси

Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард долларга тенг бўлди. Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,5 миллиард долларни ташкил этган.

Қайд этилишича, экспорт ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этиб, маҳсулотлар — 1,2 миллиард долларга, хизматлар эса 176,5 миллион долларга етган.

Шунингдек, импорт ҳажми 2,1 миллиард долларга етиб, ундаги маҳсулотларнинг улуши — 1,9 миллиард долларни, хизматлар — 147,1 миллион долларни ташкил этган.

Энг машҳур маркетинг агентликлари рейтинги

Маркетинг самарадорлиги рейтинги — ҳар йилги брендлар ва агентликлар рейтинги бўлиб, у Ўзбекистонда сўнгги икки йилда маркетинг соҳасида энг самарали компанияларнинг профессионал ютуқларининг натижаларини акс эттиради. Kommers.uz нашри Маркетинг уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистондаги энг машҳур маркетинг агентликлари рейтингини тузиб чиқди.

Жадвал: Kommers.uz

Украина, Россия ва иқтисодий зарар

Россиянинг эҳтимолий ҳужуми ҳақидаги хабарлар туфайли Украина иқтисодиёти ойига 2–3 миллиард доллар йўқотмоқда. Бу ҳақда Украина Президент девони раҳбари ўринбосари Ростислав Шурма хабар берди.

Маълум қилинишича, Россиянинг эҳтимолий ҳужуми ҳақидаги маълумотлар туфайли Украина иқтисодиёти учун тиклаб бўлмайдиган йўқотишлар ойига 2–3 миллиард долларни ташкил қилади.

Шурманинг сўзларига кўра, бу миқдорга тўхтатилган инвестициялар, қўшимча инфляция, туризм соҳасидаги йўқотишлар, ҳаво қатновининг қисқариши киради.

«Агар вазият ахборот жиҳатидан барқарорлашса, ҳеч бўлмаганда ҳозирги ҳолатда бўлса, унда оғриқ чегараси кўтарилади ва икки ой ичида бундай йўқотишлар бўлмайди», — деган у.

Шунингдек, Шурма молия бозорларида спекулятив босим ҳам мавжудлигини таъкидлаган. Бу қарз олишни тўсиб қўяди ва валюта курсига босим ўтказади. Бундан кўрилган зарар яна 1,5–2 миллиард долларни ташкил этади.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский инқироз даврида иқтисодни барқарорлаштириш учун Киевга 4–5 миллиард доллар кераклигини айтган эди. Бу маблағ Украина билан ривожланиш учун ресурсларни жалб қилишда «ҳаммаси жойида бўлиши» учун ёстиқ бўлиб хизмат қилади, дея тушунтиради Шурма.

«Холисона ўйлаб кўринг, қайси инвестор бундай вазиятда бирор нарса қуришга қарор қилади? Кўриниб турибди-ки, барча инвесторлар ўз лойиҳаларини тўхтатиб қўйган», — деган у. Шурманинг таъкидлашича, Украина учун қарз бозорлари ҳам ёпиқ.

Бундан ташқари, Донбассдаги вазият ҳам кескинлашган. 18 февраль куни ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ Республикалари (ДХР ва ЛХР) ҳукумати Украина томонидан ҳужум қилиш хавфи туфайли аҳолининг Россияга эвакуация қилинишини эълон қилган. 19 февралда улар умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилган. Киев можарони дипломатия йўли билан ҳал этиш ниятида эканини айтиб, ҳужум режаларини рад этмоқда.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда