Украина бош вазир ўринбосари Илон Маскдан мамлакатни интернет билан таъминлашда ёрдам сўради
Вазир миллиардердан Россия Федерациясига мурожаат қилишни сўраган.

Украина рақамли трансформация вазири Михаил Федоров ёрдам сўраб, америкалик миллиардер ҳамда SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маскга мурожаат қилди. Бу ҳақда Михаил Федоров ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Ҳурматли Илон Маск! Сиз Марсни колониялаштиришга уринаётган бир вақтингизда Россия Украинани мустамлака қилишга уринмоқда! Ракеталарингиз коинотдан муваффақиятли қўнаётган бир пайтда Россия ракеталари Украина болалар боғчаси ва шифохоналарини бомбардимон қилмоқда!», — дейди вазир.
Шунингдек, Михаил Федоров Илон Маскдан Украинани интернет билан таъминлашда ёрдам беришини сўраган.

«Бизга ёрдам керак Украинани Starlink станциялар ва сунъий йўлдош интернети билан имкон қадар тезроқ таъминлашингизни сўрайман. Шунингдек, Россия Федерациясига мурожаат қилинг, кўплаб фикрлайдиган россияликлар сизни ҳурмат қилади», — дейилади вазир хабарида.






