Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:10 · 01.02.2022

Австриянинг энг йирик банки Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиради

UniCredit Bank Austria AG’нинг жами активлари 33,4 млрд евродан ортиқни ташкил этади.

Австриянинг энг йирик банки Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиради
Фото: «meinbezirk.at»

Австриянинг энг йирик банки ҳисобланган UniCredit Bank Austria AG Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиради. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Австриянинг UniCredit Bank Austria AG’нинг экспортни молиялаштириш департаменти директори Дорис Пигниттер ва таҳлил ва халқаро ҳамкорлик департаменти директори Рейнхард Пош билан музокаралар ўтказган.

Музокаралар чоғида банк-молия соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига Австрия ҳукуматининг имтиёзли кредит линиялари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Австриянинг йирик молия институти вакилларига Ўзбекистонда банк соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқаро стандартларга жавоб берадиган ва хорижий сармояларни жалб этиш учун жозибадор шарт-шароитлар яратиб берилаётган ҳуқуқий муҳит ҳақида маълумот берилган.

Учрашув иштирокчилари Шавкат Мирзиёевнинг «2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги қарорининг асосий қоидалари билан ҳам таништирилган.

Дорис Пигниттер UniCredit Bank Austria AG томонидан Австрия назорат банки (OeKB) билан ҳамкорликда Австрия компанияларининг Ўзбекистондаги фаолияти доирасида экспорт ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича тақдим этилаётган хизматларнинг кенг доирасини қайд этган.

Бундан ташқари, Австрия корхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар учун Австрия ҳукумати томонидан минимал ва ҳатто ноль фоиз ставкаси билан имтиёзли кредит линиялари ва soft loan бериш имконияти алоҳида таъкидланган.

Икки томонлама муносабатлар ривожига янги суръат бағишлаш мақсадида UniCredit Bank Austria AG департамент директори ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирган.

Музокаралар доирасида Бухоро вилоятида «Шоҳруд» акциядорлик жамияти негизида этил спирти ишлаб чиқариш лойиҳаси алоҳида муҳокама қилинган. Маҳаллий «Шоҳруд» компанияси бошқаруви раиси Нодирбек Ҳамдамов австриялик инновацион технологиялар ишлаб чиқарувчилари ва молия институтлари билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш бўйича корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва молиявий имкониятлари тақдимотини ўтказган. Ушбу лойиҳани OeKB имтиёзли кредит линиялари ҳисобидан биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилган.

Австрия компаниялари иштирокидаги экспорт шартномаларини молиялаштириш имкониятлари, уларда Австриядан келиб чиққан товар ва хизматлар улуши камида 50 фоизни ташкил этиши алоҳида таъкидланган. Бундай лойиҳалар доирасида UniCredit Bank Austria AG OeKB билан ҳамкорликда экспорт шартномаси қийматининг 95 фоизигача молиялаштириши мумкин.

Таъкидланишича, ушбу молиявий восита хорижий импортчиларга мавжуд узоқ муддатли ва имтиёзли молиялаштириш билан замонавий Австрия инновацион технологиялари ва ноу-хауларини сотиб олиш имконини беради.

Маълумот ўрнида, UniCredit Bank Austria AG Австриядаги энг йирик банк ҳисобланади. Банк фаолиятининг асосларини инвестициялар, активларни бошқариш, экспорт операцияларини молиялаштириш ва капитал бозори ташкил этади. UniCredit Bank Austria AG бутун мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ филиалларига эга.

Шунингдек, 1946 йилда Вена шаҳрида ташкил этилган Австрия назорат банки Австриянинг экспортни молиялаштириш ва имтиёзли кредит линияларини тақдим этиш бўйича давлат тузилмаси ҳисобланади.

OeKB акциядорлари Австрияда рўйхатдан ўтган тижорат банкларидир. Австрия Молия вазирлиги билан биргаликда OeKB ижтимоий соҳадаги лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар ҳам тақдим этади. Айни пайтда банкнинг жами активлари 33,4 миллиард евродан ортиқни ташкил этади.

Аввалроқ Молия вазирлиги вакиллари Австрия банклари билан кредит масалаларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди