Chevrolet ва Ravon Қозоғистон автомобиль бозорида яна етакчи бўлди
Брендларнинг бозордаги умумий улуши 23 фоизга етди.
Chevrolet ва Ravon яна Қозоғистон автомобиль бозорида етакчи бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Автомобиль бозорини таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш маркази ҳисоботида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йили Chevrolet ва Ravon автомобиллари Қозоғистон автомобиль бозорининг 23 фоизини эгаллаган. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 6 фоизга кўпдир.
Кейинги ўринларни Hyundai — 20 фоиз, Toyota — 14 фоиз, KIA — 9 фоиз, LADA — 7 фоиз ва бошқа брендлар — 27 фоиз билан банд этган.
Шунингдек, 2021 йил давомида Chevrolet ва Ravon автомобиллари учун дастлабки рўйхатга олинганлар сони 30,1 мингтани ташкил этган бўлса, Hyundai — 25,1 минг, Toyota — 18,3 минг, KIA — 12 минг, LADA — 9,34 минг ва бошқалар — 34 мингтани ташкил қилган.
Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси маълумотларига кўра, 2021 йилда расмий дилерлар томонидан 117,6 мингта автомобиль сотилган. Шундан 29,1 мингтаси Chevrolet и Ravon ҳиссасига, Hyundai — 22,7 минг, Toyota — 13,8 минг, KIA — 9,7 минг, LADA — 9,36 минг ва бошқа брендларга — 32,9 мингтадан тўғри келган.
Аввалроқ Ўзбекистон автомобиль бозорида 2021 йил қандай тенденция кузатилгани хабар қилинганди.